Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Соддалаштирилган ҚҚСга ўтганлар фойда солиғи бўйича қандай ҳисобот бериши керак Онлайн-НКТ чекида белгиланган товар: 2026 йилда сотувчилар учун нималар ўзгарди 2027 йилда ер солиғининг 90 фоизи кимларга қайтарилади Иссиқхона бизнеси учун янги имтиёзлар: Президентнинг ПҚ-371-сон қарори нималарни ўзгартирмоқда

Самарқанд вилоятида "Нуробод технопарки" махсус саноат зонаси ташкил этилади

07.08.2025

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 04.08.2025 йилдаги "Самарқанд вилоятида "Нуробод технопарки" махсус саноат зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-243-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжатда Нуробод туманида инвестиция муҳитини янада яхшилаш ва саноатни ривожлантириш бўйича 2025–2030 йилларга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлар белгиланди:

  • юқори технологияли, замонавий ва сифатли саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаларига 1,1 млрд АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш;
  • ишлаб чиқариш қувватларини ошириш ҳисобига 5,1 мингта доимий иш ўринларини яратиш.

 

Нуробод туманининг Сазағон массиви ҳудудидаги 115,3 гектар майдондаги бўш ер участкаси "Ургут" эркин иқтисодий зонаси таркибидан чиқарилади, унинг ўрнида "Нуробод технопарки" махсус саноат зонаси ташкил этилади.

 

Махсус саноат зонасини бошқариш учун "New Vision Investment Development" МЧЖ компанияси яратилади.

 

Махсус саноат зонасида шунингдек кўп қаватли (3-4 қават) ишлаб чиқариш биноларини қуриш назарда тутилган.

 

Ҳужжатда "Нуробод технопарки" махсус саноат зонаси таркибига кирувчи ҳудудлар чегараларининг тавсифи тасдиқланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 05.08.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова