Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Саноатни бошқариш тизими қанчалик самарали

10.11.2017

 

Ушбу саволга Президентнинг 6.11.2017 йилдаги Ф–5107-сон «Электр, нефть, газ таъминоти ва кимё саноатини бошқариш ва назорат қилиш тизимини танқидий ўрганишни ташкил этиш тўғрисида»ги фармойиши билан ташкил этилган ишчи гуруҳ жавоб топиши керак.

 

Унинг вазифаси – «Ўзбекэнерго», «Ўзбекгидроэнерго», «Ўзбекнефтгаз», «Ўзтрансгаз», «Ўзбеккўмир», «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамиятлари ва уларнинг таркибига кирувчи корхоналар фаолиятини танқидий ўрганиш.

 

Бунда асосий эътибор қуйидаги мезонларга қаратилади:

  • бошқарув ва назорат тизими самарадорлиги, штатдаги ходимлар сонининг асосланганлиги;
  • амалдаги методологик база (тармоқда фойдаланилаётган стандартлар, регламентлар ва йўриқномалар);
  • техник жиҳозланганлик даражаси;
  • тўлиқ ишлаб чиқариш циклининг рентабеллиги ва самарадорлиги;
  • энергия ресурслари ва бошқа маҳсулотларга нарх белгилаш ва тарифларнинг асосланганлиги;
  • пул маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш;
  • амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг ҳолати, капитал қўйилмалар ва ва инвестициялар самарадорлиги;
  • молия-хўжалик фаолияти, шу жумладан экспорт-импорт фаолияти натижалари;
  • кадрлар малакаси, уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва миқдорлари.

 

Ўтказилган таҳлил натижалари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларида акс эттирилиши керак, уларни келаси йилнинг 20 февралигача киритиш топширилган. Хусусан, Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси, юқорида кўрсатилган акциядорлик жамиятлари ҳамда Энергия тежаш миллий компанияси фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини қайта кўриб чиқиш зарур.

 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг сентябрь ойида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасида маъмурий ислоҳотлар концепцияси давлат томонидан тартибга солиш ва хўжалик функциялари бирга олиб бориладиган квазидавлат секторини (хўжалик бошқаруви органлари ва ДУКлар) давлат бошқаруви бутун тизимининг жиддий камчиликлари жумласига киритади.

 

Айни пайтда «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси ва «Ўзфармсаноат» ДАКни тугатиш ҳақида қарорлар қабул қилинган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 6.11.2017 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.   

 

Олег Заманов,  

экспертимиз.

 

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-15
  • USD:12710.95 (+0.00) сум
  • EUR:13718.93 (+0.00) сум
  • RUB:139.06 (+0.00) сум