Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Ҳисоб сиёсатида назарда тутилмаган ҚҚСни ҳисобга олиш усулини қандай қўллаш мумкин2022 йил учун статистика ҳисоботи шакллари тасдиқландиБензин нархи ўзгариб турса, бухгалтер нима қилиши керакЙил якунига қадар дебиторлик ва кредиторлик қарзларини нима қилиш шарт

Сайлов комиссиясининг қарорлари устидан берилган шикоятлар судлар томонидан кўриб чиқилади

01.06.2021

Рус тилида ўқиш

31.05.2021 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-691-сон Қонун қабул қилинди.

 

Ҳужжатга асосан сайлов комиссияларининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан берилган шикоятлар фақат судлар томонидан кўриб чиқилади. Жумладан, номзод кўрсатган сиёсий партиялар органлари, номзодлар, ишончли вакиллар, кузатувчилар ва сайловчилар сайлов комиссияларининг қарорлари устидан ушбу қарорлар қабул қилинганидан кейин 5 кун ичида судга шикоят қилиши мумкин.

 

Президент сайловини ўтказиш бўйича округ сайлов комиссияси раис, раис ўринбосари, котибидан ва комиссиянинг 8-18 нафар (илгари - 6-8) бошқа аъзоларидан иборат таркибда тузилади.

 

Энди сайлов бюллетенига номзоднинг эгаллаб турган лавозими (машғулотининг тури) ва иш жойи киритилмайди.

 

Сайловчилар билан учрашувлар каби оммавий тадбирлар уларнинг ўтказилиш жойи ва вақти ҳақида тегишли туман (шаҳар) ҳокимликлари камида 3 кун олдин ёзма равишда хабардор қилинган ҳолда ўтказилади. Бунда ушбу оммавий тадбирларни ўтказиш учун рухсатнома талаб қилинмайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.05.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.


Валюталар курси

2021-12-07
  • USD:10769.78 (+0.00) сум
  • EUR:12166.62 (+0.00) сум
  • RUB:146.17 (+0.00) сум