Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Шаҳар телефонларига улаш жараёни жадаллаштирилди

13.06.2019

Рус тилида ўқиш

 

Умумий фойдаланиш телекоммуникация тармоғида телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига тузатишлар киритилди (11.06.2019 йилда 1323-7-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

 

Ариза берувчининг телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш учун шартнома тузиш тўғрисидаги мурожаатини кўриб чиқиш муддати қисқартирилди. Энди оператор ариза рўйхатга олинган кундан бошлаб 10 кун ичида ўз қарори тўғрисида ёзма хабар бериши керак. Илгари бунга бир ой вақт ажратилар эди.

 

Бироқ ўзгартиришлар шу билан чекланиб қолмади. Тузатишларга биноан:

  • энди ҳақ тўланмагани учун абонентни тармоқдан узиб қўйиш ҳақидаги хабарнома е-mail ёки SMS орқали ҳам келиши мумкин;
  • абонентнинг телефон алоқаси хизматлари ҳақини тўлаш бўйича қарзини узиш муддати бир ойдан 60 кунгача узайтирилди. Сўнг камида 10 кун олдин хабар берган ҳолда бир томонлама тартибда қарздор билан тузилган шартнома бекор қилинади;
  • телефон алоқаси хизматлари қарзи учун узиб қўйилганда ҳам абонент шошилинч тезкор хизматларни чақириш имконини сақлаб қолади;     
  • олдиндан ҳисоб-китоб тизимида ҳар ойлик хизматлар бўйича ҳисоблаш фақат абонентнинг шахсий ҳисобварағида тариф режасига кўра абонент ҳақини ҳисобдан чиқариш учун етарли маблағ бўлгандагина амалга оширилади. Акс ҳолда оператор абонентнинг тармоқдан фойдаланишини вақтинча тўхтатиб туриши мумкин;
  • телекоммуникация оператори ёки провайдерининг Call-марказига қўнғироқ қилганда IVR (олдиндан ёзиб олинган овозли хабарлар тизими)ни эшитиш вақти ёки автоинформаторнинг аудио-хабарлари тарификацияланадиган давомийликка киритилмайди. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.06.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.



kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-14
  • USD:12699.85 (+0.00) сум
  • EUR:13694.25 (+0.00) сум
  • RUB:139.02 (+0.00) сум