Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Шаҳарсозлик соҳасидаги мутахассислар сертификатланади

31.08.2023

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 28.08.2023 йилдаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-151-сон Фармони қабул қилинди.

 

Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси ва туманлар бўлимлари Тошкент шаҳри ҳокимлиги бўйсунувидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бўйсунувига ўтказилмоқда.

 

Қурилиш фаолияти субъектларининг (буюртмачи, лойиҳачи, пудратчи бўйича) мажбурий тартибдаги назорат тадбирлари “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимининг “Қурилишда давлат назорати” электрон платформасида амалга оширилади.

 

Шаҳарсозлик соҳасидаги қуйидаги тоифа мутахассисларни уларнинг фаолият йўналишлари бўйича ҳар 3 йилда бир марта сертификатлаш тизими жорий этилади:

2023 йил 1 октябрдан бошлаб:

  • лойиҳа бошқарувини ва техник назоратни, шу жумладан йўналишлар бўйича назоратни олиб борувчи мутахассислар;
  • лойиҳа ташкилотларининг муаллифлик назоратини олиб борувчи мутахассислар, шунингдек, лойиҳа бош муҳандислари ва бош архитекторлари;
  • пудрат ташкилотларининг ички назоратини амалга оширувчи мутахассислар;

2024 йил 1 январдан бошлаб:

  • назорат ўлчовини амалга оширувчи мутахассислар;
  • эксперт ташкилотлари экспертлари;
  • кўп квартирали уйларни бошқариш органлари раҳбарлари;

2024 йил 1 апрелдан бошлаб:

  • туман (шаҳар) ва вилоят архитекторлари;
  • қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш ҳудудий инспекциялари инспекторлари.

 

Қурилиш вазирлиги ҳузурида ташкил этилаётган Компетенцияни ривожлантириш институти мутахассисларни сертификатлаш ишларини ташкил этиш бўйича ишчи орган ҳисобланади.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фаолиятининг устувор йўналишлари;
  • Вазирлик тизимидаги муассасаларни қайта ташкил қилиш дастури;
  • Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида янги тузилаётган муассасалар фаолиятини ташкил қилиш дастури;
  • Вазирликнинг ташкилий тузилмаси;
  • Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш ва тизим фаолиятини трансформация қилиш бўйича “йўл харитаси”.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.08.2023 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова