Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Шахсга доир маълумотлар базалари рўйхатдан ўтказилади

03.07.2019

Рус тилида ўқиш

 

2.07.2019 йилдагиШахсга доир маълумотлар тўғрисидаги ЎРҚ-547-сон Қонун эълон қилинди.

 

Шахсга доир маълумотлар — бу муайян жисмоний шахсга тааллуқли бўлган ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган, электрон тарзда, қоғозда ва (ёки) бошқа моддий жисмда қайд этилган ахборот.

 

Қабул қилинган қонун шахсга доир маълумотларга ишлов бериш ва ушбу жараён иштирокчилари – субъект (улар ўзига тааллуқли бўлган шахс) ва оператор (ишлов беришни амалга оширувчи давлат органи, жисмоний ёки юридик шахс) ҳамкорлиги тартибини белгилайди.

 

Шахсга доир маълумотларга ишлов бериш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

а) субъект розилик берганда;

б) қуйидаги ҳолларда маълумотларга ишлов бериш зарур бўлганда:

  • субъект тараф бўлган шартномани бажариш учун бу маълумотларга ишлов бериш ёки шундай шартнома тузилгунига қадар субъектнинг сўровига биноан чоралар кўриш зарур бўлганда;
  • мулкдор ва (ёки) операторнинг қонун ҳужжатларида белгиланган мажбуриятларини бажариш учун бу маълумотларга ишлов бериш зарур бўлганда;
  • субъектнинг ёки бошқа шахснинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун бу маълумотларга ишлов бериш зарур бўлганда;
  • мулкдор ва (ёки) операторнинг ёки учинчи шахснинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини амалга ошириш учун ёхуд шахсга доир маълумотлар субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилмаслиги шарти билан ижтимоий аҳамиятга молик мақсадларга эришиш учун;

в) шахсга доир маълумотларга уларни мажбурий равишда эгасизлантириш шарти билан статистик ёки бошқа тадқиқот мақсадларида ишлов берилганда;

г) агар бу маълумотлар ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган манбалардан олинган бўлса.

 

Субъект ўзининг шахсга доир маълумотларига ишлов берилганлиги факти, таркиби, асослари ва мақсадлари, қўлланилган усуллар, уларга ишлов бериш ва сақлаш муддатлари ҳақида билишга, шунингдек  оператор ва унинг маълумотларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлган ёки уларга ошкор қилиниши мумкин бўлган шахслар ҳақидаги маълумотларни олишга ҳақли. Бироқ, агар у маълумотларига ишлов бериш ҳақида илгари хабардор қилинган бўлса ёки улар ҳамма фойдалана оладиган қилинган бўлса (ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган манбадан олинган бўлса) ёхуд субъектни хабардор қилиш кимнидир ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилишига олиб келадиган бўлса, мулкдор ва (ёки) оператор субъектга унинг шахсга доир маълумотларига ишлов беришга тааллуқли ахборотни тақдим этишга мажбур бўлмайди.

 

Шахсга доир маълумотлар махфийдир: улар субъектнинг розилигисиз ёки бошқа қонуний асос мавжуд бўлмагани ҳолда ошкор этилиши ва тарқатилиши мумкин эмас. Шахсга доир маълумотлар уларни йиғиш ва уларга ишлов бериш мақсадига эришиш санасига қадар сақланади. Улар субъектнинг мурожаати асосида 3 кунлик муддатдан кечиктирмай, кўрсатилган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайдиган тақдирда дарҳол ўзгартирилади ва тўлдирилади. Тарихий, статистик, социологик, илмий тадқиқотлар ўтказиш учун шахсга доир маълумотлар эгасизлантирилади.

 

Шахсга доир маълумотлар базалари ариза бериш принципи орқали хабардор қилиш (ариза Давлат персоналлаштириш марказига берилади) йўли билан тегишли давлат реестрида рўйхатдан ўтказилади. Бу қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган базаларга тааллуқли эмас:

  • жамоат бирлашмасининг ёки диний ташкилотнинг иштирокчиларига (аъзоларига) тааллуқли бўлган ҳамда тегишинча жамоат бирлашмаси ёки диний ташкилот томонидан ишлов бериладиган шахсга доир маълумотлар, уларни учинчи шахсларга тарқатмаслик ёки ошкор этмаслик шарти билан;
  • субъект томонидан ҳамма фойдаланиши мумкин қилиб қўйилган;
  • субъектларнинг фақат фамилиясини, исмини ва отасининг исмини ўз ичига олган;
  • субъектнинг мулкдор ва (ёки) оператор турган ҳудудга бир марталик кириши учун ёки бошқа шунга ўхшаш мақсадлар учун зарур бўлган;
  • автоматлаштирилган давлат ахборот тизимлари мақомига эга бўлган шахсга доир маълумотларнинг ахборот тизимларига киритилган;
  • автоматлаштириш воситаларидан фойдаланмаган ҳолда ишлов бериладиган;
  • меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлов бериладиган.

 

Давлат шахсга доир маълумотларнинг ҳимоя қилинишини кафолатлайди. Мулкдор ва (ёки) оператор, учинчи шахс шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича ҳуқуқий, ташкилий ва техник чораларни кўради.

 

Қонун “Халқ сўзи” газетасида чоп этилган ва 1.10.2019 йилдан кучга киради.

 

Олег Заманов.

 

Валюталар курси

2024-04-17
  • USD:12671.84 (+0.00) сум
  • EUR:13468.90 (+0.00) сум
  • RUB:134.64 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16