Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Шифокорлар ва тиббиёт ходимларига – карантин вақтига қўшимча тўловлар

28.03.2020

Рус тилида ўқиш

 

Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга жалб қилинган ходимлар қўшимча моддий қўллаб-қувватланади (26.03.2020 йилдаги ПҚ-4652-сон қарорга қаранг).

 

Коронавирус инфекциясидан зарарланган беморлар билан мулоқотга киришадиган, зарарланган беморлар жойлаштирилган объектларда ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораторияларида фаолият олиб бораётган ходимларга карантин даврида (2020 йилнинг март ойи ҳам киради) ҳар 14 кунлик фаолият даври учун:

  • врач ходимларга, врач-лаборантларга – 25 млн сўм;
  • ўрта тиббиёт ходимларига, ҳамшира-лаборантларга –15 млн сўм;
  • кичик тиббиёт ходимларига – 10 млн сўм;
  • бошқа ходимларга (уларнинг рўйхатини Инқирозга қарши курашиш комиссияси тасдиқлайди) – 5 млн сўм тўланади (солиқлар чегирилган ҳолда).

 

Бундан ташқари, COVID-19 тарқалишига қарши курашиш доирасида беморлар билан ишлаган вақтида бир марталик тўловлар жорий этилмоқда:

  • коронавирус инфекцияси юқтириб олган тиббиёт, СЭХ ва бошқа ходимларга  - 100 млн сўм;
  • коронавирус инфекциясини юқтириш натижасида оғир аҳволга тушган ва соғлиғи тикланмаган тақдирда тиббиёт, СЭХ ва бошқа ходимларга ёки уларнинг оила аъзоларига – 250 млн сўм.

 

Бунда қонун ҳужжатлари, жамоа шартномалари ва бошқа локал ҳужжатлар ҳамда меҳнат шартномасига мувофиқ ходимнинг соғлиғига шикаст етказилганлиги ёки бошқа оқибатлар юзага келиши муносабати билан тўланадиган тўловлар сақлаб қолинади.

 

Соғлиққа зарар етказилганлиги муносабати билан махсус қўшимча рағбатлантириш тўловлари ва бир марталик тўловлар Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

 

Олег Заманов.


Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16