Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Электрон ҳисобварақ-фактураларга ўтиш учун бухгалтер яна нимани билиши зарур? - buxgalter.uz да ўқингАзиз Ҳошимов рўйхатга олишнинг янги тартиби жорий этилиши билан рўйхатга олинган ҚҚС тўловчиларни нима кутишини сўзлаб берди – buxgalter.uz да ўқингБухгалтерлар Солиқ кодексини тушунарлироқ қилишни сўрашмоқда - buxgalter.uz да ўқингАССА ХМҲСга ўтишга тайёрлашда ўқув марказлари билан рақобатлашади - buxgalter.uz да ўқингМҲХСга ўтиш корхоналарга қанчага тушади - buxgalter.uz да ўқинг ДСҚ октябрь ойида қонунчиликка киритилган ўзгартиришларни тушунтирди - buxgalter.uz да ўқингГулнора ЭРГАШЕВА: «Энг яхши йўл – кодексни қабул қилишни кейинга қолдириш» - buxgalter.uz да ўқингКим учун ва қайси товарлар бўйича ҚҚС бўйича имтиёзлар бекор қилинади - buxgalter.uz да ўқингҚҚС ҳисоб-китобининг янги шакли 15% ставкани инобатга олган ҳолда қандай тўлдирилади? - buxgalter.uz да ўқингИмпорт қилувчи учун ҚҚС тўлашга ўтишга доир олтита қоида - buxgalter.uz да ўқингТекширувлар бўйича мораторийнинг охири: сизда барча бирламчи ҳужжатлар жойидами? - buxgalter.uz да ўқингЙирик солиқ тўловчилардан октябрь ойидан бошлаб электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришни сўрашди - buxgalter.uz да ўқингМораторий тугаяпти: сизни 2018-2019 йиллар учун текширишадими? - buxgalter.uz да ўқингМеҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш ва электрон меҳнат дафтарчалари 2020 йил 1 январдан жорий этилади - buxgalter.uz да ўқингҚҚС бўйича ортиқча тўланган суммаларни қайтаришнинг электрон тизими барпо этилмоқда - buxgalter.uz да ўқинг

Сифатсиз бўлган маҳсулотлар очиқ базага киритилади

26.04.2019

Рус тилида ўқиш

 

Инсонлар ҳаёти, саломатлиги, юридик ва жисмоний шахслар мол-мулки, атроф-муҳит учун хавфли ва сифатсиз бўлган маҳсулотларни олиб кириш, ишлаб чиқариш ва сотиш хавфи мониторингини юритиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди (ВМнинг 24.04.2019 йилдаги 348-сон қарорига қаранг).

 

Жорий этилаётган механизм истеъмолчиларни инсофсиз ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилардан ҳимоя қилиши, ички бозорни хавфли ва сифатсиз бўлган маҳсулотлардан ҳимоя қилиши, маҳаллий маҳсулотнинг сифати ва рақобатбардошлилигини ошириши лозим.

 

Камчилиги бўлган маҳсулотлар, яъни қонун ҳужжатларининг, техник регламентларнинг талабларига, стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатларнинг, метрология, сертификатлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш қоидаларининг мажбурий талабларига номувофиқ бўлган маҳсулотлар аниқланади ва Камчиликлари бўлган товарлар тўғрисида умумий фойдаланиш учун ахборот маълумотлари базасига киритилади.

 

“Ўзстандарт” агентлиги уни юритиш билан шуғулланади. ДБҚ, Давлат ветеринария қўмитаси, Давлат экология қўмитаси, Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, қурилиш, соғлиқни сақлаш вазирликлари, шунингдек аккредитация қилинган сертификатлаштириш органлари ва синов лабораториялари, ўз ваколатлари доирасида махсус ваколат берилган давлат органлари сифатсиз бўлган маҳсулотларни аниқлайди.

 

Камчилиги бўлган маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотлар “Ўзстандарт” агентлигига ёзма ва электрон кўринишда юборилади. Агентлик унга ишлов беради ва базага киритади. Агентлик ҳар ҳафта ахборотни умумлаштиради ва йиғма ҳисобот тузади. Уни ваколатли органлар, ССП, Истеьмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси, йирик савдо тармоқлари ва обуна бўлган фойдаланувчилар оладилар.

 

Ҳужжат базага киритилган маҳсулотларни реализация қилишга бевосита тақиқни сақламайди. Шуни англаш жоизки,  техник регламентлар ёки стандартлар талабларига жавоб бермайдиган товарларни сотиш, - савдо қоидаларини бузиш ҳисобланиб, бунинг учун санкция қўлланилади (Чакана савдо қоидаларининг 190-банди, МЖТКнинг 164-моддаси, ЖКнинг 189-моддаси). Сифатсиз товар сотилган истеъмолчи ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан чора кўришга ҳақли эканлигини ҳам унутмаслик керак (Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 13-17-моддалари, Чакана савдо қоидаларининг 29, 65, 100, 126-бандлари).

 

Камчиликларни бартараф этган ишлаб чиқарувчи (етказиб берувчи) ёки савдо объекти ўзининг маҳсулотини базадан чиқариб ташлаш учун бу ҳақда “Ўзстандарт” агентлигига ёзма мурожаатнома юборади. Ваколатли органлар томонидан мурожаатномани ўрганиш натижаларига кўра қарор қабул қилинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.04.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.

 

Валюталар курси

2019-11-12
  • USD:9490.77 (+23.50) сум
  • EUR:10455.03 (--115.18) сум
  • RUB:148.82 (--0.31) сум