Вазирлар Маҳкамасининг 27.01.2017 йилдаги 42-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг 22.09.2016 йилдаги 319-сон “Ғўза пояларидан ёғоч-пайраҳа қиринди плиталарини ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорига қўшимчалар киритилди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Сирдарё туманида ЁПҚП ишлаб чиқариш бошланади
Сирдарё туманида ЁПҚП ишлаб чиқариш бошланади
06.02.2017

Тузатишларга биноан, Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманида 30 минг м3 лойиҳа қувватига эга ғўза пояларидан ёғоч-пайраҳа қиринди плиталарини ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқариш ташкил этилади.
Объектни фойдаланишга топшириш муддати – 2017 йилнинг IV чораги. Лойиҳа ташаббускори «Fayz» ҚК МЧЖ, хизмат кўрсатувчи банк «Ипак Йўли банк» АИТБ ҳисобланади.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.
.
Янги сонларда ўқинг
2026, 28 июль№ 30
- Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармасини молиялаштириш кенгайтирилади
- Фойда солиғини қандай қилиб икки баравар пасайтириш мумкин
- 2026 йилнинг июль ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Солиқ тўловчининг тақвими
- Тадбиркорлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш орқали ёшлар бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида



