Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Соғлиқни сақлаш соҳасида – маъмурий ислоҳот

22.06.2023

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 20.06.2023 йилдаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-197-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан тиббиётнинг бирламчи бўғинида тиббий-санитария ёрдамини кўрсатишнинг қуйидагиларни назарда тутувчи такомиллаштирилган тизимини жорий этиш назарда тутилмоқда:

  • туман (шаҳар) даражасида амбулатор ва стационар шароитда аҳолининг энг кўп мурожаатларига сабаб бўлаётган касалликлар ва ҳолатларни инобатга олган ҳолда, Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатини шакллантириш;
  • бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари шифокорларини тегишли ҳудудда энг кўп тарқалган касалликлар ва ҳолатлар бўйича қисқа муддатли курсларда ўқитиш.

 

2024 йилдан бошлаб йиллик тиббий кўриклар доирасида нуронийларни мақсадли скринингдан ўтказиш дастурларини жорий этиш режалаштирилмоқда.

 

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб:

  • Чилонзор Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми негизида Ҳамширалар академияси;
  • тиббиёт коллежлари негизида Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари ташкил этилади. Уларда зарур ихтисосликлар бўйича икки ва уч йиллик дастурлар асосида табақалашган ҳолда ўқитиш йўлга қўйилади.

 

Шунингдек, тиббиёт олий таълим муассасаларида ўқиш муддати тўрт йиллик “Олий малакали ҳамшира” бакалавриат таълим йўналиши бўйича мутахассисларни тайёрлашни жорий этиш режалаштирилмоқда.

 

Шунингдек, қарорга мувофиқ қуйидагилар ташкил этилади:

  • Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги тизимидаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимига ўтказилиб, унинг негизида давлат муассасаси шаклидаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази;
  • тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг назарий билимлари, амалий кўникмалари, касбий маҳоратини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш функцияларини амалга оширувчи давлат муассасаси шаклидаги Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази;
  • Лицензиялаш ва аккредитациялаш бошқармаси негизида давлат муассасаси шаклидаги Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.06.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-05-02
  • USD:12632.22 (+0.00) сум
  • EUR:13478.58 (+0.00) сум
  • RUB:134.39 (+0.00) сум