Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
«Халқ банки» сайти орқали ШЖБПҲ бўйича ҳисобот қандай топширилади Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини ўтказишни расмийлаштириш ва солиқ оқибатлари«Asl Belgisi» тизимидаги номувофиқликлар: маркировкаланган маҳсулотлар билан ишлашда нималарни ҳисобга олиш керакХодим қариндошининг вафоти муносабати билан қандай ёрдам олиши мумкин Норезидентларнинг даромадларидан тўлов манбаида фойда солиғини тўлаш Фойда солиғи ҳисоб-китобида бошқа даромадларни қандай акс эттириш мумкин

Солиқ маслаҳатчилари ҳисобот билан бирга хулоса беришади

20.04.2017

 

18.04.2017 йилдаги ЎРҚ-429-сон Қонун билан «Солиқ маслаҳати тўғрисида»ги Қонунга киритилган  тузатишлар кучга кирди.

 

Солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари мажбуриятлари кенгайтирилди. Эндиликда улар жумласига қуйидагилар ҳам киради:

 

  • белгиланган тартибда солиқ маслаҳати бўйича фаолиятни амалга оширувчи солиқ маслаҳатчилари тўғрисида ва солиқ маслаҳатчиларининг малака оширишдан ўтиши ҳақида ахборот тақдим этиши;
  • солиқ маслаҳатчилари ишининг сифатини ички назорат қилиш қоидаларини белгилаши ва унга амал қилиши шарт. Бунда солиқ маслаҳатчилари ишининг сифатини ички назорат қилишни ташкил этишга доир талаблар миллий стандартлар билан белгиланади.

 

Бундан ташқари, солиқ маслаҳати бўйича ҳисобот билан бир қаторда энди ишонч билдирувчига хулоса тақдим этилади. Бу солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш, тўлаш, солиқ солиш билан боғлиқ бўлган объектларни аниқлаш ва ҳисобини юритиш тўғрисидаги фикрини ўз ичига олувчи ёзма шаклда ифодаланган ҳужжатдир.

 

Хулоса солиқ маслаҳати бўйича ҳисобот асосида тузилади ҳамда солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг хулосаси солиқ маслаҳатчиси (солиқ маслаҳатчилари), солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг раҳбари томонидан имзоланиши ва мазкур ташкилотнинг муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланиши керак.

 

Аниқлаштирилишича, солиқ маслаҳатини амалга оширишда бир йил ичида 2 марта (илгари – 2 мартадан кўп) қонун ҳужжатларини бузиш содир этилганлиги малака сертификатининг амал қилишини тугатиш учун асос бўлади. Бошқа асослар ўзгаришсиз қолдирилди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.

.

Валюталар курси

2025-05-02
  • USD:12900.00 (+0.00) сум
  • EUR:14595.06 (+0.00) сум
  • RUB:157.32 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2025, 29 апрель№ 17