Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Солиқ органлари учун янги тузилма тасдиқланди

03.08.2017

 

Президентнинг 1.08.2017 йилдаги  ПҚ-3168-сон «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги  қарори қабул қилинди. Бу ҳақда давлат раҳбари сайтида хабар берилади.

 

Ҳужжат билан ДСҚ ташкилий тузилмаси, унинг марказий аппарати тузилмаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ДСБ, шунингдек туман (шаҳар) ДСИнинг намунавий тузилмалари тасдиқланди.

 

Солиқ органлари бошқарув ходимларининг чекланган сони қисқартирилди ҳамда 12 131 нафар, шу жумладан, марказий аппаратда — 263 нафар (илгари – 293 нафар)ни ташкил этади. Шундан 12 056 нафари Давлат бюджетидан, 75 нафари эса ДСҚнинг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

 

ДСҚ раиси зарур ҳолларда солиқ органларининг тасдиқланган тузилмаларига ўзгартишлар киритиши ва Махсус жамғарма маблағлари ҳисобига қўшимча штат бирликларини жорий этиши мумкин.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 


Олег Заманов, 

экспертимиз.

Валюталар курси

2024-05-03
  • USD:12670.05 (+0.00) сум
  • EUR:13560.75 (+0.00) сум
  • RUB:138.00 (+0.00) сум