Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Сотиладиган давлат мулки объектлари ҳақидаги ахборот махсус порталда жойлаштирилади

01.11.2023

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 28.10.2023 йилдаги «Давлат мулки объектлари билан савдоларни ўтказиш тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш порталини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 572-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг 2023 йил 24 мартдаги ПҚ-101-сон қарорига мувофиқ Давлат мулки объектлари билан савдоларни ўтказиш тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш портали яратилиб, унда барча давлат мулки объектларини савдога қўйиш ва уларнинг натижалари тўғрисидаги ахборотлар жойлаштириб борилади. Ушбу тизим солиқ органларининг ахборот тизими билан интеграция қилинади.

 

Портал фаолияти Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан мувофиқлаштирилади, «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ портал фаолиятини ташкил қилиш ва юритиш бўйича оператор ҳисобланади.

 

Порталдан фойдаланиш бепул амалга оширилади. Бунда давлат мулки объектлари тўғрисидаги ахборотларни порталга жойлаштирмасдан, савдога чиқаришга йўл қўйилмайди.

 

Давлат органлари ва ташкилотлар порталга давлат мулки объектлари тўғрисидаги ахборотларни (объектнинг умумий тавсифи, қиймати, савдони ўтказиш механизми, шартлари ва бошқалар) савдо ўтказилишидан камида ўн кун олдин тақдим этади. Шунингдек, якуний маълумотлар (ғолиб ҳақидаги маълумотлар, объектнинг реализация қиймати ва бошқалар) савдо натижалари эълон қилинган кундан бошлаб беш кун ичида жойлаштирилиши керак.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Давлат мулки объектлари билан савдоларни ўтказиш тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш порталида эълон қилинадиган ахборотлар рўйхати;
  • Давлат мулки объектлари билан савдоларни ўтказиш тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш порталига ахборот тизимлари интеграция қилинадиган давлат органлари ва ташкилотлар рўйхати.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.10.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.

 


Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум