Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходима болани парваришлаш таътилидан чиққанидан сўнг яна декретга кетса, ўртача иш ҳақини қандай ҳисоблаш мумкинАйланмадан олинадиган солиқнинг ҳисоб-китобида жами даромадни ҳисобга олиш тартибиҚандай ҳолларда иқтисодий судга соддалаштирилган тартибда даъво аризаси бериш мумкин – Buxgalter Pro

Спорт мактабларига ҳужжатларни қабул қилиш бўйича регламент тасдиқланди

08.11.2023

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 03.11.2023 йилдаги «Спорт соҳасида давлат хизматлари кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 583-сон қарори қабул қилинди.


Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Давлат спорт-таълим муассасаларига ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ҳамда уларнинг ўқишини кўчириш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти;
  • Ўзбекистон футбол ассоциацияси футбол академияларига ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ҳамда уларнинг ўқишини кўчириш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти.

 

Давлат хизматлари давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали 2023 йил 1 декабрдан бошлаб кўрсатилади.

 

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги  томонидан ҳар йили 1 январга қадар ўқувчиларнинг спорт таълим муассасаларига ўқишга кириши учун ҳужжатларини қабул қилиш ёки уларни бир спорт таълим муассасасидан бошқасига кўчириш бўйича давлат хизмати кўрсатиладиган ҳудудлар рўйхати, қабул муддатлари тасдиқланади ва ўз расмий сайтида эълон қилинади.

 

Давлат хизмати кўрсатилгани учун ариза берувчидан йиғим ундирилмайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 06.11.2023 йилдан кучга кирди.

 

 Лола Абдуазимова.

 


.

Валюталар курси

2025-05-02
  • USD:12900.00 (+0.00) сум
  • EUR:14595.06 (+0.00) сум
  • RUB:157.32 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2025, 29 апрель№ 17