Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Норезидент Ўзбекистон юридик шахсига транспорт хизматларини кўрсатса 2024 йил учун молиявий ҳисоботни қандай қоидаларга асосан тузиш керак Номоддий активларнинг келиб тушиши қандай ҳисобга олинадиИмпорт операциялари бўйича ҳисоб-китоблар қандай амалга оширилади

Спортчи-ишқибозлар суткасига фақат 5 кг балиқни бепул овлаши мумкин

15.02.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 09.02.2024 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 80-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан:

  • балиқ овлаш билан шуғулланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
  • спорт-ишқибозлик туридаги ва саноат усулида балиқ овлаш;
  • ноқонуний балиқ овлаш оқибатида етказилган зарарларши ҳисоблаш;
  • ноқонуний балиқ овлаш ҳолатларини аниқлаган балиқчилик хўжаликлари ҳамда ваколатли шахсга пул мукофоти бериш тартиби ва бошқа қоидалар белгиланмоқда. 

 

Қуйидаги муддатларда балиқ овлаш тақиқланади:

  • 11 мартдан 31 майга қадара – Амударё ва Сирдарёда;
  • 26 апрелдан 10 июнга қадар – Қорақалпоғистондаги ва Хоразм вилоятидаги табиий сув ҳавзаларида;
  • 16 апредлан 31 майга қадар – бошқа сув ҳавзаларида.

 

Спортчи-ишқибозларга суткасига 5 кг дан кўп бўлмаган миқдорда балиқ (ёки белгиланган вазндан ошганда 1 та балиқ) овлашга рухсат берилади. Бошқа ҳолларда сув ҳавзаларига бириктирилган субъектлар билан келишилган ҳолда ёки тўлов асосида балиқчилик хўжаликларининг йўналишлари бўйича балиқ овлашга рухсат берилади.

 

Балиқчилик хўжаликлари томонидан ноқонуний балиқ овлаш фактларини аниқлаганда, ундирилган зарар миқдорининг 15%  хўжаликнинг ҳисобига йўналтирилади.

 

Ноқонуний балиқ овлашни бевосита аниқлаган ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган ваколатли шахс етказилган зарар миқдорининг 15% миқдорида рағбатлантирилади.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.05.2024 йилдан кучга киради.

 

Собир Нурбердиев

 


Валюталар курси

2024-10-04
  • USD:12741.02 (+0.00) сум
  • EUR:14062.26 (+0.00) сум
  • RUB:134.38 (+0.00) сум