Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Спортчи, тренер ва ҳакамларга қўйиладиган талаблар ўзгарди

03.11.2015

Маданият ва спорт ишлари вазирининг буйруғи (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 27 октябрда 2592-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Спорт тури бўйича спортчи, тренер ва ҳакам касбларига қўйиладиган малака талабларига ўзгартиришлар киритилди.

 

 

Эндиликда терма жамоа аъзоси бўладиган спортчи ва спортчи-инструкторга малака талаблари ёшга қараб қўйилади. Шундай қилиб, терма жамоа аъзоси бўладиган спортчи ва спортчи-инструктор:

 

 

катталар – «Спорт усталигига номзод» тоифаси ёки «Халқаро тоифадаги Ўзбекистон спорт устаси» ёхуд «Ўзбекистон спорт устаси» спорт унвонига;

 

 

ёшлар – камида биринчи спорт разрядига;

 

 

ўсмирлар (шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри терма жамоалари ўсмирлари) – камида ўсмирлар учун биринчи спорт разрядига эга бўлиши лозим.

 

 

Илгари улар «Спорт усталигига номзод» тоифаси ёки «Халқаро тоифадаги Ўзбекистон спорт устаси» ёхуд «Ўзбекистон спорт устаси» спорт унвонига эга бўлиши керак эди.

 

 

Эндиликда спорт тури бўйича “оддий” спортчидан ташқари паралимпия ва сурдлимпия спорт турлари бўйича терма жамоалар спортчиларига малака талаблари қўйилмайди.

 

 

“Тренер-ўқитувчи” малака тоифаси эмас, балки лавозим ҳисобланиши сабабли аниқлаштирилишича, спорт тури бўйича терма жамоа бош тренери ва катта тренери “Олий тоифали тренер” (илгари – “Олий тоифали тренер-ўқитувчи”), спорт тури бўйича терма жамоа тренери эса “Биринчи тоифали тренер” (илгари – “Биринчи тоифали тренер-ўқитувчи”) малака тоифасига эга бўлиши лозим.

 

 

Шунингдек аниқлаштирилишича, мусобақа бош спорт ҳаками, бош котиби ва уларнинг ўринбосарлари “Халқаро тоифали спорт ҳаками” ёки “Миллий тоифали спорт ҳаками” ёхуд “Биринчи тоифали спорт ҳаками” (илгари – “Халқаро тоифали спорт бўйича ҳакам” ёки “Миллий тоифали спорт бўйича ҳакам” ёхуд “Олий тоифали спорт бўйича ҳакам” ёки “I тоифали спорт бўйича ҳакам”) малака тоифасига эга бўлиши керак.

 

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган. 

 

 

Буйруқ Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2015 йил 2 ноябрдаги 43-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.

Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум