Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Норезидент Ўзбекистон юридик шахсига транспорт хизматларини кўрсатса 2024 йил учун молиявий ҳисоботни қандай қоидаларга асосан тузиш керак Номоддий активларнинг келиб тушиши қандай ҳисобга олинадиИмпорт операциялари бўйича ҳисоб-китоблар қандай амалга оширилади

Суд бошқарувчиларини аттестациядан ўтказиш тартиби ўзгармоқда

26.07.2023

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 21.07.2023 йилдаги “Тўловга қобилиятсизлик соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари такомиллаштирилганлигини муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 304-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан Суд бошқарувчилари, уларни аттестациядан (қайта аттестациядан) ўтказиш ва малака аттестатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда, уларга кўра:

  • суд бошқарувчисининг 1-3 тоифадаги малака аттестатини олиш учун имтиҳондаги энг кам тўғри жавоблар фоизи ўзгармоқда:
    • 4-тоифа учун –  камида 50% (ўзгаришсиз);
    • 3-тоифа учун – камида 65% (илгари 60%);
    • 2-тоифа учун – камида 75% (илгари 70%);
    • 1-тоифа учун – камида  85% (илгари 75 %); 
  • номзодлар томонидан юқорироқ тоифадаги аттестатни олиш истаги билдирилганда қайта тест топшириш учун қайта мурожаат қилиш муддати белгиланмоқда: биринчи аттестациядан камида 1 ойдан сўнг;
  • суд бошқарувчилари томонидан белгиланган талабларни бузилганда аттестация томонидан ушбу ҳолатларни кўриб чиқиш тартиби белгиланмоқда.

 

Қуйидаги ҳолатлар ишни кўриб чиқиш учун асос этиб белгиланмоқда:

  • Давактив агентлиги ва унинг ҳудудий органларининг суд бошқарувчиси фаолиятида аниқланган ҳуқуқбузарлик аломатлари тўғрисида маълумотнома ва текшириш далолатномалари;
  • давлат бошқаруви органлари, маҳаллий хокимият органларининг маълумотлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ариза ва шикоятлари, ОАВдаги маълумотлар;
  • суд ва ҳуқуқни муҳофазаа қилувчи органларнинг суд бошқарувчиси томонидан ҳуқуқбузарликка йўл қўйилганлиги ҳақида маълумот, тақдимнома, ажрим.

 

Ишни кўриб чиқиш натижаси бўйича комиссия қарор қабул қилиб Давактив агентлигига юборади.

 

Қарорга асосан Давактив агентлиги суд бошқарувчисига камчиликларни бартараф этиш учун бир ойлик (бир ойгача узайтириш имконияти мавжуд) муҳлат беради ёки аттестатни тўхтатиб туриш ёхуд тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилади.

 

Шунингдек, Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидаларига ўзгартириш киритилмоқда. Унга кўра, агарда қарздор сўнгги 2 йил ичида фаолият юритмаган бўлса, суд бошқарувчиси томонидан қарздорнинг молия хўжалик фаолияти юритган даврдаги 2 йиллик фаолияти таҳлил қилинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.07.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.


Валюталар курси

2024-10-04
  • USD:12741.02 (+0.00) сум
  • EUR:14062.26 (+0.00) сум
  • RUB:134.38 (+0.00) сум