Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Судьяларга пенсия қандай тайинланади ва тўланади

15.01.2019

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 9.01.2019 йилдаги 11-сон қарори билан судьялар ва уларнинг оила аъзолари пенсия таъминоти шартлари, меъёрлари ҳамда тартиби тасдиқланди.

 

Ушбу ҳужжат лойиҳаси ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинган. Лойиҳа шарҳида қуйидаги жиҳатлар ёритилган:

  • судьялар олишга ҳақли бўлган пенсия турлари, пенсия тайинлаш учун ёш ва меҳнат стажи;
  • пенсияларни ҳисоблаб чиқариш, тайинлаш ва тўлаш, талаб қилинадигандан ортиқ иш стажи учун уларнинг миқдорини ошириш тартиби.

 

Тасдиқланган таҳрирга лойиҳага қараганда кўп ўзгартириш киритилмаган.

 

Хусусан, судья стажига киритиладиган иш даврлари рўйхати тўлдирилди. Лойиҳада тақдим этилган рўйхатга ҳарбий хизматчилар, ички ишлар идоралари бошлиқлар ва оддий ходимлар таркибидан бўлган шахсларнинг юридик ихтисослик бўйича хизмати даври, шунингдек прокуратура идораларида даражали унвонларга (ҳарбий унвонларга) эга ходимларнинг ишлаган даври қўшилди.

 

ЭКИҲнинг 50%и миқдорида пенсияга устама ҳақ олиш учун ишламайдиган II гуруҳ ногиронининг ёлғиз пенсионерлар тоифасига мансублигини аниқлаш тартибига ҳам тузатиш киритилди. Тасдиқланган вариантда бунинг учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг тегишли маълумотномаси талаб этилмайди, фақат ариза берувчининг яқин қариндошлари (ота-онаси, эри (хотини) ва болалари) йўқлигини тасдиқлайдиган далолатнома тақдим этишнинг ўзи кифоя.

 

Далолатнома пенсияни тайинлаш учун масъул органлар (Конституциявий суд ёки Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти) ва тегишли фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакиллари томонидан тузилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.01.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_