Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Қандай қарз ТСОЯЭАТда умидсиз деб эътироф этилади“Асосий” ходим қабул қилиниши муносабати билан ўриндошни ишдан бўшатиш мумкинмиbuxgalter.uz да янги:“Тушумлар бўйича ҳисобот”даги янги опция “салбий” ЭҲФ муаммосини ҳал қиладими?

Судьяларга пенсия тайинлаш тартиби ўзгартирилди

25.01.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 15.12.2020 йилдаги «Судьялар ва уларнинг оила аъзолари пенсия таъминоти шартлари, меъёрлари ҳамда тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги 783-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг 24.07.2020 йилдаги «Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6034-сон Фармонига мувофиқ қабул қилинган.

 

Ҳужжатда белгиланишича, Олий суди аппарати раҳбари, бошқарма бошлиқларига нисбатан Олий суд судьялари учун белгиланган, Олий суднинг бошқарув ходимлари таркибига киритилган бошқа ходимларига нисбатан эса, вилоят судлари судьялари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади.

 

Бунда қайд этилган шартлар фақат муқаддам судьялик лавозимида ишлаган шахсларга нисбатан қўлланилиши, ушбу шахсларнинг шу лавозимларда ишлаган вақти судьялик стажига қўшилиши ва пенсия тайинлашда ҳисобга олиниши белгиланган.

 

Шунингдек судья лавозимидан бошқа ишга ўтказилган шахслар ушбу Низомнинг 30-бандида назарда тутилган тартибда пенсия олиш ҳуқуқига эга.

 

Ногиронлик пенсиясини тайинлашда ёшга доир чекловлар олиб ташланди. I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган 50 ёшдаги ва ундан ошган шахслар ногиронлик юзага келгунига қадар судья сифатида 10 йиллик иш стажи мавжуд бўлганда, пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар (илгари 60 ёшгача эди).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.01.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.