Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ТЭФЖМС полислари нархи қандай ўзгаради Ўзбекистондаги компаниялар юридик манзилини қандай ўзгартириши мумкин 2025 йил июль ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак – Buxgalter Pro Ўзбекистонда 2025 йил 1 августдан нималар ўзгаради Вакиллик харажатлари қандай ҳисобга олинади

Суғурта тўловлари тартиби аниқлаштирилди

21.07.2025

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 15.07.2025 йилдаги "Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта тариф коэффициентларини иш берувчининг фаолият турлари бўйича қайта белгилаш тўғрисида"ги 443-сонли қарори қабул қилинди.

 

Янги тартиблар жабрланувчи ходимнинг соғлиғидаги ўзгаришлар юз берганда суғурта тўловларини қайта ҳисоблаш ҳамда узоқ муддатли компенсацияларни тартибга солишни назарда тутади.

 

Ўзгаришлар 01.03.2024 йилдаги ПҚ–108-сон Президент қарори ижросини таъминлаш доирасида тасдиқланган бўлиб, улар суғурта бозорини ислоҳ қилиш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш ва ҳисоб-китоблар шаффофлигини оширишга қаратилган.

 

Хусусан, 45-бандга қўшимча норма киритилди: агар суғурталанган шахс тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясида (ТИЭК) қайта кўрикдан ўтиб, ногиронлик даражаси тўғрисида янги маълумотнома олган бўлса, суғуртачи етказилган зарар миқдорини қайта ҳисоблаб чиқиши ва зарурат бўлса, қўшимча суғурта тўловини амалга ошириши шарт. Шу билан бирга, қуйидаги шартга риоя қилиниши керак: қайта аниқланган зарар аввалги суғурта ҳолати билан боғлиқ бўлиши ва суғурта шартномаси амал қилган даврда рўй берган ҳолат сифатида расмий тасдиқланган бўлиши лозим.

 

Шунингдек, қўшимча норма киритилди: энди зарарни тўлаш муддати аниқ кўрсатилмаган (масалан, умрбод тўловлар) шартномалар тузилганда, суғурта суммаси ҳисоб-китоби Ўзбекистон минтақалари бўйича аҳоли умр давомийлиги тўғрисидаги расмий маълумотларга асосан амалга оширилади. Агар жабрланувчи ҳисобланган муддатдан кўпроқ умр кўрса, қолган давр учун суғурта тўловлари иш берувчи томонидан, қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади. 

 

Қабул қилинган ўзгаришлар қуйидагиларга қаратилган:
• ходимларнинг соғлиғидаги ўзгаришлар юзасидан компенсацияларни адолатли қайта ҳисоблаш;
• узоқ муддатли тўловларни ҳисоблашда шаффоф ва статистик жиҳатдан асосли ёндашувни жорий этиш;
• суғуртачи ва иш берувчи ўртасида масъулиятни мувозанатли тақсимлаш;
• жабрланган ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.07.2025 йилдан кучга кирди. 

 

Саодат Усмонова