Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Тошкент халқаро молия маркази қандай шартлар асосида ташкил этилади ва унга қандай имтиёзлар бериладиСолиқ ҳисоботини қайта топшириш даъво муддатини ўзгартирадимиДемонтаж ва қайта ишлашга харажат қилмаслик учун ташқи рекламани жойлаштиришда нималарни ҳисобга олиш керак

Сунъий интеллект инфратузилмасини ривожлантириш учун қандай имтиёзлар олиш мумкин

29.10.2025

Рус тилида ўқиш

Президентнинг ПҚ-189-сон қарорида сунъий интеллект инфратузилмасини ривожлантирувчи инвесторлар учун салмоқли имтиёзлар пакети, шу жумладан ҚҚС ва фойда солиғи бўйича имтиёзлар назарда тутилган.

 

22.10.2025 йилдаги ПҚ-189-сон «Сунъий интеллект технологияларини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорга мувофиқ 2026 йил 1 январдан сунъий интеллект технологияларини жорий этишни назарда тутувчи барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва техник шартлар Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги билан мажбурий равишда келишилиши лозим.

 

Бунда, Қорақалпоғистон Республикасида амалга ошириладиган қиймати 100 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган лойиҳаларга эга инвесторлар учун ҚҚС, фойда солиғи ва ЖШДС бўйича қуйидаги имтиёз ва преференциялар назарда тутилмоқда:

 

1. Товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича ҚҚСдан озод қилинадиган айланма 

СК 243-м.

Агар СКнинг 260-моддасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, телекоммуникациялар тармоқларида тезкор-қидирув тадбирлари тизимининг техник воситаларини, шунингдек улардан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича хизматларни реализация қилиш айланмаси солиқ солишдан озод қилинади.

 

2. ҚҚСдан озод қилинган товарларни Ўзбекистонга олиб кириш 

СК 246-м.

Қуйидагиларни республика ҳудудига олиб кириш солиқ солишдан озод қилинади:

  • тасдиқланган рўйхат бўйича олиб кириладиган, ўхшаши Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар;
  • телекоммуникация операторлари ва тезкор-қидирув тадбирлари тизимларининг техник воситаларини сертификатлаштириш бўйича махсус орган томонидан сотиб олинадиган тезкор-қидирув тадбирлари тизимларининг техник воситалари – махсус ваколатли давлат органининг ёзма тасдиғи мавжуд бўлганда.

 

Buxgalter.uz да батафсил ўқинг.

Подробнее: https://www.norma.uz/uz/bizning_sharhlar/qachon_hodim_vaqtincha_boshqa_ishga_utkazishni_talab_qilishga_haqli

 

Валюталар курси

2026-04-03
  • USD:12149.84 (+0.00) сум
  • EUR:14003.91 (+0.00) сум
  • RUB:151.10 (+0.00) сум