Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Сурхондарёда тадбиркорликни ривожлантириш учун - $150 млн

24.08.2021

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 23.08.2021 йилдаги “Сурхондарё вилоятида қулай инвестиция муҳитини яратиш, кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни рағбатлантириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5228-сон қарор имзоланди.


Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан қуйидаги маблағлар ажратилади:

  • оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун 100 млн АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар, шундан:
    • $30 млн – 3 йиллик имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, йиллик 10% ставкада, 7 йил муддатга "Миллий банк" АЖга. Кўрсатилган банк томонидан – бошқа тижорат банкларига молиявий ресурс ажратиш орқали "Бир маҳалла - бир маҳсулот" тамойили асосида амалга ошириладиган лойиҳаларга кредит бериш учун. Бунда, тижорат банклари, шу жумладан "Миллий банк" АЖ тадбиркорлик субъектларига МБнинг асосий ставкасига тенг бўлган йиллик фоиз ставкасида кредитлар ажратади;
    • $10 млн – "Туронбанк" АТБ устав капиталидаги Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг улушини ошириш орқали Сурхондарё вилоятида лимончилик лойиҳаларини молиялаштириш учун;
    • $60 млн – 3 йиллик имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, йиллик 7% ставкада, 7 йил муддатга "Миллий банк" АЖга. Кўрсатилган банк томонидан – бошқа тижорат банкларига молиявий ресурс ажратиш орқали ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси паст ҳамда ишсизлик даражаси нисбатан юқори бўлган маҳалла ҳудудларида "етакчи" тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларини молиялаштириш учун. Бунда, тижорат банклари, шу жумладан "Миллий банк" АЖ "етакчи" тадбиркорлик субъектларига ҳар бир маҳалла учун 2 млрд сўмгача маблағни йиллик 10% ставкада ажратади;
  • $50 млн – 3 йиллик имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, йиллик 2,5% ставкада, 10 йил муддатга "Миллий банк" АЖга. Кўрсатилган банк томонидан - бошқа тижорат банкларига молиявий ресурс ажратиш орқали вилоятда импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўналишидаги янги лойиҳаларни молиялаштириш, зарур инфратузилмани яратиш ҳамда экспортёрларни айланма маблағ билан таъминлаш учун.

 

Тоғли ва ерлари шўрланган ҳудудларида янгидан ташкил этиладиган ва шу ҳудудларда рўйхатдан ўтган ҳолда фаолият кўрсатадиган янги тадбиркорлик субъектлари учун (кластерлар бундан мустасно) 2021 йил 10 сентябрдан 2024 йил 1 январга қадар фойда солиғининг амалда белгиланган ставкаси 50%га пасайтирилади. Уларнинг рўйхати халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши томонидан белгилаб берилади.

 

Сурхондарё вилоятининг маҳаллий саноат корхоналари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган ҳамда фақат ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган асбоб-ускуна, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар учун божхона тўловлари (ҚҚС ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан 2024 йил 1 июлга қадар озод қилинади.

 

Маҳаллабай ишлаш марказлари Бандихон, Қизириқ, Музработ ва Шеробод туманларида 2021 йил 1 сентябрдан, Сурхондарё вилоятининг қолган туман (шаҳар)ларида 2021 йил 1 ноябрдан ташкил этилади.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри ҳокимлиги бошқарув аппаратининг ташкилий тузилмаси;
  • Сурхондарё вилояти туманлари ҳокимликлари бошқарув аппаратининг намунавий тузилмаси.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.08.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16