Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси 1 млрд сўмдан ортиқ суммага мол-мулкни сотса Қандай статистика ҳисоботларини 18 ва 26 май санасидан кечиктирмай топшириш керак 2025 йил 1 майдан қандай ўзгартиришлар кучга киради Ҳакамлик суди нимаси билан қизиқ бўлиши мумкин

Сув хўжалиги объектларининг хавфсизлиги қандай таъминланади

29.09.2023

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 27.09.2023 йилдаги  “Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси фаолиятини тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги  500-сон қарори қабул қилинди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.06.2023 даги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида сув хўжалиги соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-101-сонли Фармонига мувофиқ Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг вазифалари, функциялари,ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланган эди.

 

Хусусан, мазкур Инспекцияга Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг қуйидаги функциялари ўтказилди:

  • барча ер усти сув объектларида сувнинг оқилона бошқарилиши, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли қоидалари (тартиби)га риоя этилиши устидан назорат қилиш;
  • сув хўжалиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш чораларини кўриш борасида комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • барча ер усти сув объектларида сувдан фойдаланишга доир маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги низом;
  • Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси  ҳузуридаги Экспертлар кенгаши тўғрисидаги низом;
  • Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом.

 

Шунингдек, ҳукуматнинг баъзи қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

  Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 28.09.2023 йилдан кучга кирди 

 

Лола Абдуазимова


.

Валюталар курси

2025-05-06
  • USD:12938.01 (+0.00) сум
  • EUR:14673.00 (+0.00) сум
  • RUB:158.73 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг