Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Сув ресурсларини бошқариш кластерларга берилади

14.12.2022

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 12.12.2022 йилдаги «Қашқадарё вилояти тажрибаси асосида сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 703-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат давлат сув хўжалиги объектларини ДХШ тамойиллари асосида  тўғридан тўғри музокаралар ўтказиш натижалари бўйича Сув хўжалиги вазирлиги ва агрокластер ўртасида тузиладиган битим асосида бошқарувга беришни кўзда тутади.

 

Ички суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари ернинг ижара муддатига мос даврга Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликларининг қарорлари билан кластерларга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида уларни сақлаш, таъмирлаш-тиклаш, реконструкция ва модернизация қилиш учун агрокластерлар маблағининг бир қисмини жалб қилган ҳолда берилади.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланган:

  • Агрокластерларга мақсадли фойдаланиш учун бериладиган ички суғориш ҳамда коллектор-дренаж тармоқларининг асосий кўрсаткичлари;
  • Агрокластерларга ДХШ шартлари асосида ернинг ижара муддатига мос даврга бошқарувга бериладиган давлат ирригация тизими каналларида сув сарфини онлайн мониторинг қилиш ва масофадан бошқариш тизимини жорий қилиш прогноз кўрсаткичлари;
  • Давлат сув хўжалиги объектларини агрокластерларга ДХШ шартлари асосида ернинг ижара муддатига мос даврга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида бошқарувга бериш бўйича «йўл харитаси».

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.12.2022 йилдан кучга кирган.

 

Лола Абдуазимова.

 


Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16