Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Сув солиғини сиз учун солиқ органлари ҳисоблайди: тадбиркорлар нималарни билиши керак Вазирлар Маҳкамасининг янги қарори лойиҳасида ТИФга қандай ўзгартиришлар киритиш назарда тутилган Солиқ мусобақасида маҳалланинг ғолиб бўлиши қандай мезонлар билан белгиланади Солиқ мусобақасида маҳалланинг ғолиб бўлиши қандай мезонлар билан белгиланади

Тадбиркорларни давлат божини тўлашдан озод этувчи ҳолатлар кенгайтирилди

22.01.2025

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 13.01.2025 йилдаги «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-1018-сон Қонун имзоланди.

 

Эндиликда маъмурий-ҳудудий бирликлар тузилганлиги ёки тугатилганлиги, уларнинг чегаралари ёки бўйсунуви ўзгартирилганлиги натижасида тадбиркорлик субъектларининг ва бошқа юридик шахсларнинг жойлашган ери (почта манзили) ўзгарганда улар қайта давлат рўйхатидан ўтказганлик учун давлат божини тўлашдан озод этиладилар.

 

Шунингдек, суғурта қилдирувчилар мажбурий суғурта шартномаларидан келиб чиқадиган даъволар юзасидан давлат божини тўлашдан озод этиладилар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.01.2025 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев