Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Малака сертификати муддати узайтирилган аудиторлар рўйхати эълон қилинди - buxgalter.uz да ўқингҲисобварақ-фактуралардаги бош бухгалтер имзоси қаерга «йўқолди» - buxgalter.uz да ўқингАутсорсер билан ўзаро муносабатларда муаммолар бўлмасин - buxgalter.uz да ўқингМеҳнат дафтарчаси йўқ – стаж ҳам бўлмайдими? - buxgalter.uz да ўқинг

Тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига баҳо бериш тизимига тузатишлар киритилди

18.08.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамаси «Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2020 йилдаги «Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига баҳо бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 08.01.2020 йилдаги 8-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 488-сон қарорни қабул қилди.

 

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги томонидан республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражаси кўрсаткичларини ҳисоблаш ва баҳолаш бўйича «Business Indicator» автоматлаштирилган онлайн ахборот тизими ишга туширилган.

 

Қабул қилинган ҳужжат билан Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш тартиби тўғрисида низомга (08.01.2020 йилда 8-сон ВМҚ билан тасдиқланган)  қуйидаги бандлар қўшилди: 

  • 18-1. «Намунали» деб топилган вилоят ёки туман (шаҳар) даражасидаги ҳудудда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига таъсир этувчи ташкилотлар ходимлари фақат ушбу ташкилотлар масъул бўлган кўрсаткичлар «намунали» бўлган тақдирда тақдирланади;
  • 19-1. «Қониқарсиз» деб топилган вилоят ёки туман (шаҳар) даражасидаги ҳудудда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига таъсир этувчи ташкилотлар раҳбарлари фақат ушбу ташкилотлар масъул бўлган кўрсаткичлар «қониқарсиз» бўлган тақдирда интизомий жавобгарликка тортилади.

 

Низом ва унга иловалар матнларига қуйидагиларга дахл қилувчи бир қатор ўзгартиришлар киритилди:

  • ярим йил давомида тегишли ҳудудда ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш бўйича туман (шаҳар) ҳокимликлари ва халқ депутатлари Кенгашлари қарорларида назарда тутилган тадбиркорлик субъектлари ҳамда нотурар кўчмас мулк мулкдорлари бўлган жисмоний шахслар сонини ҳисоблаш;
  • тадбиркорлик субъектларидан Давлат бюджетига (республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар) келиб тушган тушумларнинг миқдорини аниқлаш;
  • тадбиркорлик субъектларига муҳандислик-коммуникация хизматлари амалда кўрсатилганлиги индикаторини ҳисоблаш тартиби;
  • тадбиркорлик субъектларини мажбурий ҳомийлик ва бошқа тадбирларга жалб этиш индикаторини ҳисоблаш тартиби;
  • тадбиркорлик субъектларининг ташкилотлар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига бўлган ишончи индикаторини ҳисоблаш тартиби ва б.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.08.2020 йилдан кучга кирган.

 

Баҳодир Қаюмов.