Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
19 майдан сўнг «E-Сontraсt»да ишлашни қандай бошлаш керак ҚҚС бўйича ҳисобот топширишда техник фильтр ҳақида: Солиқ қўмитаси билан муҳокамалар натижалари Хизмат сафари харажатларини тўлаш учун хизмат сафари гувоҳномаси керакми Товар белгиси қандай рўйхатдан ўтказилади Айланмадан олинадиган солиқ суммаси қандай ҳисобланади

Таълим сифатининг ташқи баҳолаш тизими ислоҳ қилинмоқда

07.05.2025

Рус тилида ўқиш

Мамлакат Президенти томонидан 05.05.2025 йилдаги "Таълим сифатини таъминлаш ва таълим хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-76-сон Фармон имзоланди.

 

Ҳужжатнинг мақсади - таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотлари фаолиятини ташқи баҳолаш механизмларини белгилаш ҳамда кўрсатилаётган таълим хизматлари сифатини ошириш ҳисобланади.

 

Президент Администрацияси ҳузурида "Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази" лойиҳа офиси негизида Ўзбекистон Республикаси Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги ташкил этилади. Агентлик ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, малакаларни баҳолаш соҳаларида ташқи сифат назоратини амалга оширувчи махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланган:

  • Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигининг асосий фаолият йўналишлари;
  • Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тартиби;
  • Таълим сифатини таъминлаш тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича "йўл харитаси".

 

Агентлик таълим сифатини ташқи баҳолашни қуйидаги шаклларда амалга оширади:

  • идоравий мансублиги ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотларини комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш.
  • таълим ташкилотларини хавфни таҳлил қилиш (мурожаатлар, сўровнома асосида аниқланган камчиликлар, оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар материаллари ва бошқа ишончли маълумотлар) асосида навбатдан ташқари ўрганиш.

 

Бунда комплекс давлат аккредитацияси ҳар 5 йилда таълим ташкилотларини ташқи баҳолаш натижалари асосида ўтказилади, махсус давлат аккредитацияси эса кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилаётган таълим дастурлари бўйича ўқув жараёни бошланишидан олдин ўтказилади.

 

Шу билан бирга, таълим-тарбия ва илмий-тадқиқот жараёнлари сифатини қиёсий таққослаш асосида таълим ташкилотларининг миллий рейтинги жорий этилади.

 

Битирувчиларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш учун Умуммиллий иш берувчилар сўровномаси, шунингдек, таълим сифати ҳақида ўқувчи ва талабаларнинг фикрини ўрганиш учун Умуммиллий талабалар сўровномаси ўтказилади.

 

Фармонга мувофиқ, 2025 йил 1 июлдан бошлаб янги ташкил этиладиган таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш икки босқичда амалга оширилади:

 

биринчи босқичда ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим ташкилотлари фаолиятни бошлаш учун ўрнатилган тартибда лицензияланади, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш таълим ташкилотлари хабардор қилиш тартибида ташкил этилади;

иккинчи босқичда таълим ташкилотларининг кадрлар тайёрлаш йўлга қўйиладиган таълим дастурлари (касблар, таълим йўналишлари, мутахассисликлар, ихтисосликлар, курслар) махсус давлат аккредитациясидан ўтказилади.

 

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб:

  • таълимнинг сиртқи шаклига қабул тугатилиб, кундузги таълимдан бошқа муқобил таълим шакллари бўйича қабул квоталари босқичма-босқич ошириб борилади.
  • олий таълим ташкилотларининг муқобил таълим шакллари бўйича умумий қабул квотасини кундузги таълим шакли қабул натижасининг 50 фоизидан оширишга йўл қўйилмайди;
  • магистратура босқичида муқобил таълим шакллари асосида илмий-педагогик кадрларни тайёрлашга рухсат берилади;
  • олий таълим ташкилотларида муқобил таълимнинг кредит-модул тизимига асосланган мақбуллаштирилган кундузги таълим шакли (part-time education) бўйича ўқитишни йўлга қўйишга рухсат берилади;
  • муқобил таълим шаклларига талабаларни белгиланган меъёрдан ортиқча қабул қилиш лицензия талаб ва шартларини қўпол равишда бузиш деб баҳоланади ҳамда лицензияни бекор қилиш учун асос ҳисобланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 06.05.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова


.

Валюталар курси

2025-05-07
  • USD:12924.92 (+0.00) сум
  • EUR:14620.67 (+0.00) сум
  • RUB:159.94 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг