Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Таълим соҳасида соатбай ҳақ тўлаш ўртача 15%га оширилди

23.01.2018


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг қарори (рўйхат рақами  2965, 2018 йил 18 январь) билан янги Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлашнинг миқдорлари тасдиқланди. 

 

Бунгача амалда бўлган миқдорлар (рўйхат рақами  2834, 2016 йил 24 октябрь) 15%га оширилди. Бунда айтиб ўтилишича, янги оширилган ставкалар 1.12.2017 йилдан, яъни ўтган санадан бошлаб қўлланилади. Шу санадан бошлаб энг кам иш ҳақининг миқдори ҳам оширилган.

 

Бундан ташқари, белгиланишича, умумтаълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослаштирилган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаси ишлаб чиқариш таълими усталарининг соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари 14 561,9 сўмни ташкил этади. Илгари улар белгиланмаган эди.

 

Маълумот учун. Соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари 1 академик соат учун белгиланган. Олий таълим тўғрисида низомнинг 35-моддасига кўра, барча турдаги аудитория машғулотларининг давомийлиги белгиланган – 45 дақиқа (бирга олиб бориладиган ягона парада машғулотлар ўтказилганда - 40 дақиқа).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган  ва 18.01.2018 йилда кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Самир Латипов.

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16