Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

“Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази” ташкил этилди

08.02.2024

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 02.02.2024 йилдаги “Таълим соҳасидаги ислоҳотларни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-54-сон қарор имзоланди.

 

“Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази” лойиҳа офиси ташкил этилади. Лойиҳа офиси директори:

  • Президент Администрацияси томонидан лавозимга тайинланади;
  • Лойиҳа офиси директорига тегишинча мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари ҳамда олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари учун белгиланган ваколатлар берилади.

 

2024 йилда Лойиҳа офиси қуйидагилар билан шуғулланади:

  • педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини таҳлил қилиш;
  • педагог кадрлар тайёрлайдиган олий таълим ташкилотларини тизимли ривожлантириш;
  • профессионал таълимдан сўнг олий таълимни давом эттириш имкониятларини янада кенгайтириш, уч йиллик таълим дастурлари асосида амалий бакалавриат бўйича кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш;
  • таълим соҳасидаги давлат бошқаруви органларининг айрим функцияларини (таълим ташкилотлари рейтингини аниқлаш, таълим дастурларини аккредитациядан ўтказиш ва бошқалар) нодавлат, шу жумладан халқаро ташкилотларга аутсорсингга бериш бўйича таклифлар тайёрлаш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 05.02.2024 йилдан кучга кирди.  

 

Собир Нурбердиев

 


Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум