Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази ташкил этилади

25.04.2023

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 20.04.2023 йилдаги “Илмий-методик ва тадқиқот ишлари сифатини ошириш орқали таълим тизимини комплекс ривожлантиришни жадаллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-128-сон қарори қабул қилинди.

 

Таълим жараёнига замонавий талаблар ва жамият эҳтиёжларига жавоб берадиган инновацион педагогик технологияларни жорий қилиш учун Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази ташкил этилади.

 

Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

  • таълим жараёнига инновацион педагогик технологияларни, ўқитишнинг самарали шакл ва усулларини, таълим сифатини баҳолаш  ва мониторинг қилишнинг замонавий тизимларини жорий қилиш;
  • мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари, шунингдек, қисқа муддатли, шу жумладан хусусий ўқув курсларнинг таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
  • таълим ташкилотларида ўқитиш методикасини такомиллаштириш, замонавий талаблар ва илғор хорижий тажриба асосида янги дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни нашр қилиш, тажриба-синовдан ўтказиш ва экспертиза қилишни ташкиллаштириш;
  • таълим ташкилотларининг раҳбар ва педагогик кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг илғор шаклларини жорий қилиш, ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини узлуксиз ошириб бориш учун шарт-шароит яратиш;
  • таълим ташкилотларидаги ўқув-тарбия жараёнлари ва кадрларни тайёрлаш сифатини мониторинг қилишда иштирок этиш.

 

Марказ томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларига қўйиладиган талаблар мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари, шунингдек, ўқув курслари учун мажбурий ҳисобланади.

 

Марказ мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари, шунингдек, ўқув курсларида таълим сифатини ҳамда ўқув-тарбия жараёнининг таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларига мувофиқлигини мониторинг қилишга ҳақли.

 

Республика маркази давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади. Унинг ходимлари умумий сони 62 нафардан иборат тузилмаси тасдиқланди.

 

Қуйидагилар Марказни молиялаштиришнинг асосий манбалари этиб белгиланди:

  • Давлат бюджети маблағлари;
  • вазирликлар, идоралар ва муассасалар томонидан уларнинг буюртмалари асосида тадқиқотлар ва баҳолаш ишларини олиб боришга ажратиладиган маблағлар;
  • ўз фаолияти йўналишлари бўйича шартнома асосида консалтинг, эксперт-таҳлил ва бошқа хизматларини кўрсатишдан тушадиган маблағлар;
  • халқаро молия институтлари ва донор ташкилотларнинг грантлари ва мақсадли маблағлари;
  • қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.04.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-06-24
  • USD:12625.18 (+0.00) сум
  • EUR:13505.16 (+0.00) сум
  • RUB:146.62 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 15 июнь№ 25