Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ўзбекистонда трансферт нархни белгилаш: битимларни таҳлил қилишнинг босқичма-босқич алгоритми ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботларда жисмоний шахслар билан кўчмас мулкдан текин фойдаланиш шартномалари акс эттирилиши керакми - Buxgalter Pro Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ

Танлов савдолари ғолиби фойда ва ҚҚСга эга бўлади

17.01.2017

ҚҚС ЯСТ тўловчилари томонидан иштирок этганда марказлаштирилган манбалардан молиялаштириладиган капитал қурилишда танлов савдолари натижаларига кўра тўланади.

Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини қўллайдиган юридик шахслар учун айрим умумбелгиланган солиқларни тўлаш бўйича мажбуриятлар сақланиб қолинади (СКнинг 349-моддаси). Тўлов манбаида ундириладиган фойда солиғи, Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан бажариладиган ишлар (хизматлар) бўйича ҚҚС, акциз солиғи тўланадиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришда акциз солиғи, ЯИТ ва бошқалар.

 

СКнинг 349-моддасига киритилган қўшимчалар солиқ солишнинг қандай тизими қўлланилишидан қатъи назар молиялаштирилиши марказлаштирилган манбалар (Давлат бюджети ва мақсадли жамғармалар, хорижий тижорат банклари маблағлари) ҳисобига амалга ошириладиган объектларнинг капитал қурилишида танлов савдолари тендерида ғолиб бўлган иштирокчилар томонидан ҚҚС мажбурий тўланишини назарда тутади.

 

Ушбу тартиб 2017 йилнинг 1 апрелидан амалга киритилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

 

Музаффар Мирзағаниев,
экспертимиз.