Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ташаббусли бюджетлаштиришни молиялаштириш учун яна 1,3 трлн сўм ажратилди

13.04.2023

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 10.04.2023 йилдаги “Ташаббусли бюджетлаштириш амалиётини янада такомиллаштириш ҳамда фаол маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-117-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжатга асосан 2023 йил биринчи мавсум доирасида ўтказилган ташаббусли бюджетлаштириш жараёнида қиймати 1,5 трлн сўм бўлган 1 666 та лойиҳа ғолиб деб топилган.

 

2023 йил биринчи мавсум доирасида ўтказилган ташаббусли бюджетлаштириш жараёнларида ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган 1 309 та лойиҳани амалга ошириш учун қўшимча равишда 1,3 трлн сўм маблағ ажратилади.

 

Белгиланишича, қўшимча ажратилаётган маблағ 2023 йилда "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурлари доирасида режалаштирилган маблағлар ҳисобидан йўналтирилади.

 

Белгиланишича, ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари доирасида бюджет ташкилотларининг раҳбар ходимлари томонидан мажбурий овоз йиғиш бўйича ходимларга топшириқ беришлари тақиқланади. Бунда, мажбурий овоз йиғишга мажбурлаш тегишли ташкилот ходимларини мажбурий меҳнатга жалб қилиш сифатида таснифланади.

 

Ташаббусли бюджетлаштириш жараёнларини янада такомиллаштириш, жойларда кузатилаётган айрим камчиликларни бартараф этиш ҳамда ушбу жараёнларнинг янада шаффоф ва ҳаққоний ташкил этилишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.04.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум