Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хорижда янги ваколатхоналар очади

30.08.2019

Рус тилида ўқиш

 

2020-2021 йилларда улар Екатеринбург, Новосибирск, Волгоград, Пятигорск (РФ), Истанбул (Туркия), Нур Султон (Қозоғистон), Дубайда (БАА) ташкил этилиши лозим. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 713-сон қарорида назарда тутилган.

 

Ўзбекистон меҳнат мигрантларининг мурожаатлари у ерда кечиктирмасдан ва жадал кўриб чиқилади. Алоҳида эътибор меҳнат миграциясида бўлган даврда вафот этган фуқароларнинг жасадларини ва  чет элдаги меҳнат фаолияти даврида меҳнат лаёқати йўқотилишига олиб келган шикастланган ёки оғир тан жароҳати олган фуқароларни ташиш («Uzbekistan Airways» АЖга уларни бепул ташиш тавсия этилди), ҳамроҳлиқ қиладиган шахсларнинг транспорт харажатларини молиялаштиришга қаратилади.

 

Ўзбекистонда эса РФда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишга рухсатномани (патентни) тайёрлаш, расмийлаштириш ва бериш хизматлари кўрсатиш ваколатига эга бўлган Россия органлари ва ташкилотларининг филиаллари (фронт-офислари) очилади. 2020 йил 1 мартга қадар Татаристон Республикаси, Приморье ўлкаси, Санкт-Петербург шаҳри, Красноярск, Новосибирск, Ростов, Ленинград ва Свердловск вилоятлари, шунингдек, Урал федерал округининг Ханти-Мансийск ва Ямал-Ненец автоном округлари билан музокаралар ўтказилади.

 

Россиянинг Андижон, Фарғона ва Хоразм вилоятларидаги миграция марказлари ваколатхоналари негизида меҳнат мигрантларини виза, ҳужжатлар билан қўллаб-қувватлаш марказлари ташкил этилади. Бу ерда уларга РФда ишга жойлашишга рухсат берувчи ҳужжатлар расмийлаштирилади.

 

Бундан ташқари, 2020 йил 1 январгача бўлган муддатда чет элга ишга кетаётган фуқароларни кетишдан олдин касбга йўналтириш марказлари очилади, улар  Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказлари тузилмасида фаолият кўрсатади. Бу ерда потенциал мигрантлар хорижий меҳнат бозорида талаб этилган мутахассисликлар ва чет тиллари бўйича қисқа муддатли ўқитиш, қайта ўқитиш ва малака оширишдан ўтишлари, шунингдек, профессионал компетенциясини тест синовидан ўтказишлари ва тасдиқлашлари мумкин.

 

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ёки хусусий бандлик агентликлари йўли бўйича чет элда ишлаш учун юборилаётган фуқарони касбга ўқитиш учун Бандликка кўмаклашиш жамғармаси ҳар бир таълим олувчи учун бир ойда 4 БҲМдан ортиқ бўлмаган миқдорда грантлар ажратади.

 

Яқин орада меҳнат мигрантларининг соғлиғи ҳолати тўғрисидаги тиббий хулосани, шунингдек, суғурта полисларини ўзаро эътироф этиш тўғрисида Ўзбекистон-Россия ҳукуматлараро битим лойиҳасини тайёрлайдилар. «Ўзагросуғурта» ва «Кафолат» суғурта компаниялари ҳаётни суғурта қилиш соҳасида фаолиятни амалга ошираётган ихтисосли шуъба ташкилотлар билан биргаликда 2 ой муддатда янги суғурта дастакларини ишлаб чиқиб, жорий этади:

 

биринчидан,  меҳнат мигрантлари учун имтиёзли суғурта маҳсулотлари:

  • ишга жойлашишга патент ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатлар берилиши рад этилиши таваккалчилигини суғурта қилиш;
  • хорижда ишга жойлашиш бўйича транспорт харажатлари ва бошқа харажатларни тўлаш учун берилган кредитлар қайтарилмаслиги таваккалчилигини суғурта қилиш;
  • меҳнат мигрантларига Ўзбекистон ҳудудида ихтиёрий тиббий суғурта полиси бериш ва суғурта қопламасини тўлашни ёки суғурта полиси шартларига мувофиқ меҳнат мигрантлари вақтинча бўлган мамлакатдаги ассистанс хизматлари кўрсатувчи хорижий суғурта компаниялари томонидан тиббий хизматлар кўрсатилишини ташкил этиш;

 

иккинчидан, суғурта қопламасини суғурта бадали тўланган валютада тўлашни, суғурта қопламаси миқдори суғурта ҳодисасига қараб қуйидаги ҳолларда меҳнат мигрантларининг ҳаётини ихтиёрий узоқ муддатли суғурта қилиш механизмлари:

  • суғурта суммаси миқдорига тенг бўлганда ― суғурта қилинган шахс вафот этган ёки у меҳнатга лаёқатини йўқотган тақдирда (I ва II гуруҳ ногиронлик);
  • суғурта суммаси миқдорига ва суғурта ташкилотининг инвестиция даромадидаги улашга тенг бўлганда ― суғурта қилинган шахс белгиланган ёшга етганда. Бунда йўналтирилаётган пул маблағларининг камида 30%и суғурта мукофотини тўлашга ўтказилган ва ҳаётни узоқ муддатли суғурта қилиш шартномасига мувофиқ суғурта даври 12 ойдан ортиқни ташкил этганда, суғурта ташкилотлари жорий пул ўтказиш билан боғлиқ харажатларни тўлиқ қоплайдилар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.08.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.


Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум