Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Харажатларга ва бошқа даромадларга бир томонлама ЭҲФни ким тақдим этадиИжарага олинган бинони таъмирлаш сарф-харажатларини бир неча йилга «чўзиш» мумкинмиХизматлар импортида Технопарк резидентлари ҚҚС тўлайдими

Ташқи рекламани жойлаштириш тартиби ўзгаради

07.09.2018

Рус тилида ўқиш

 

Вазирлар Маҳкамасининг 30.08.2018 йилдаги 702-сон қарори билан ташқи рекламани жойлаштириш соҳасидаги фаолиятни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари қабул қилинди.

 

2018 йил 1 декабрдан бошлаб мазкур йўналишда муҳим ўзгаришлар рўй беради.

 

Биринчидан, ваколатли идоралар ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш учун бериладиган ер участкалари, давлат мулки бўлган бино ва иншоотлар рўйхатини шакллантира бошлайди. Уларга тавсия этиладиган реклама конструкциялари турлари ва уларни жойлаштириш хариталари (схемалари) илова қилинади. Рўйхатлар ОАВда эълон қилинади.

 

Иккинчидан, ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш ҳуқуқи «Е-IJRO AUKSION»да очиқ электрон аукционлар орқали берилади (қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно).

 

Ер участкаларига ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш ҳуқуқи 10 йилгача, давлат мулки бўлган бино ва иншоотларга 5 йилгача берилади. Объектларни (конструкцияларни) жойлаштириш ҳуқуқини бериш ва ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқини бериш бўйича шартномалар туман (шаҳар) ҳокимлиги билан тузилади.

 

Ташқи реклама объектини (конструкциясини) шартнома имзоланган кундан бошлаб 3 ой мобайнида жойлаштириш зарур. Акс ҳолда уни жойлаштириш ҳуқуқи бекор қилинади.

 

Учинчидан, тўловлар ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш ҳуқуқини олиш учун ҳақ ва ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқи учун йиғимни ўз ичига олади (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

Тўлов тури

Тўлов миқдори

Тушган маблағларни тақсимлаш

Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш ҳуқуқини олиш учун ҳақ

 

Очиқ электрон аукцион савдолари якунларига кўра аниқланади.

 

 

Аукцион бошланғич нархи қуйидаги миқдорни ташкил этади:

  • ер участкалари учун – ушбу ер участкаси учун белгиланган ер солиғининг 10 баробаридан кам бўлмаган миқдорда, кўзда тутилган фойдаланиш муддатининг ҳар бир йили учун;
  • давлат мулки бўлган бино ва иншоотлар учун – бино ва иншоотнинг фасад қисми ҳамда периметри бўйича, шунингдек ҳар бир реклама пешлавҳа учун кўзда тутилган фойдаланиш муддатининг 1 м2 учун энг кам ижара ҳақи миқдорида.

Туманлар (шаҳарлар) бюджетига йўналтирилади

Ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқи учун йиғим

 

Миқдорини маҳаллий давлат ҳокимияти органлари белгилайди.

 

 

Йиғим миқдорини ундириш тартибини Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.

90%и – туманлар (шаҳарлар) бюджетига;

 

10%и – «Тасвирий ойина» ижодий бирлашмаси ва унинг филиалларига (тушум мақсадли тусга эга – унинг аппарати ходимларини таъминлаш ҳамда миллий ғоя ва маънавият тарғиботи тадбирларини молиялаштиришга сарфланади).

 

Яқин истиқболдаги режалар

 

Бир ой муддатда туманларда (шаҳарларда) жойлашган давлат ҳокимияти органлари бинолари, маданий-тарихий ва диний объектларда рекламадан холи ҳудудлар аниқланади. Улар тўғрисидаги маълумотлар аҳолига ҳамда тадбиркорлик субъектларига етказилади. Кейинги йил бошигача рекламадан холи ҳудудларда жойлаштирилган ёки қонунчиликка риоя этилмаган ҳолда ўрнатилган реклама конструкциялари эгалари билан шартномалар бекор қилинади.

 

Ижтимоий рекламанинг минимал ҳажмини ташқи рекламани жойлаштиришнинг умумий бир йил вақтидан 20%игача ошириш режалаштирилмоқда. Уни жойлаштиришнинг энг кам муддати ҳар бир ташқи реклама объекти бўйича амалга оширилади.

 

Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ноқонуний жойлаштирганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланади. Бошқа қатор масалалар ҳам тартибга солинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 5.09.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_