Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Янги қоидалар бўйича санитария-эпидемиологик хулосани қандай олиш мумкин Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси суммасидан иш ҳақи бўйича ортиқча тўловни ушлаб қолиш мумкинми Иш ҳақи ўзгарганда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини (касаллик таътилини) қандай қайта ҳисоблаш керак Божхона қиймати декларациясини тўлдириш тартибида нималар ўзгардиБожхона қиймати декларациясини тўлдириш тартибида нималар ўзгарди

Ташқи савдо вазирлиги тузилмаси тасдиқланди

17.04.2017


Президентнинг 13.04.2017 йилдаги ПҚ-2887-сон Қарори билан Ташқи савдо вазирлигининг ташкилий тузилмаси ва марказий аппарати тузилмаси (бошқарув ходимларининг чекланган сони – 71 бирлик) тасдиқланди.

 

Эслатиб ўтамиз, Ташқи савдо вазирлиги Президентнинг 13.04.2017 йилдаги ПҚ-5012-сон қарори билан ТИАИСВни  қайта ташкил этиш йўли билан ташкил этилган. Бу ҳақда батафсил бу ерда ёзганмиз.

 

Ҳужжатга кўра, Ташқи савдо вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг Экспорт салоҳиятини ва машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплекси таркибига киради.

 

Вазирликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ваколатли вакиллари  ҚР Вазирлар Кенгаши ва тегишли ҳокимлар билан келишган ҳолда ташқи савдо вазири томонидан лавозимга тайинланади ва ундан озод қилинади.

 

Идора Тошкент шаҳри, Истиқлол кўчаси, 51а-уй манзилида жойлашади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег ЗАМАНОВ, 

 экспертимиз.