Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2026 йил 1 апрелдан бошлаб янги талаблар бўйича онлайн-НКТ билан қандай ишлаш керакЎзбекистонда «спин-офф» корхоналар қандай имтиёзларга эга бўладиЎзбекистонда солиқ юкини қандай камайтириш режалаштирилмоқдаЧек-лист: норезидентга даромад тўлашдан олдин бухгалтер нимани текшириши керак

Ўзбекистонда Ташқи савдо вазирлиги пайдо бўлади

17.04.2017

 

Президентнинг 13.04.2017 йилдаги «Ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ЎзАда эълон қилинди.

 

Ҳужжатга биноан, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги (ТИАИСВ) Ташқи савдо вазирлиги этиб қайта ташкил қилинади. Янги идора ТИАИСВнинг ташқи савдо муносабатлари қисмида унинг мажбуриятлари ва шартномалари, шу жумладан, ҳалқаро мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

 

Қисман бу Инвестициялар бўйича давлат қўмитасини ташкил этиш билан боғлиқ, унга ТИАИСВнинг қатор функциялари берилган. Биз бу ҳақда аввал батафсил ёзганмиз. 

 

Ташкил этилган вазирлик ваколатли давлат органи бўлиб, ташқи савдо соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш учун масъул ҳисобланади. У ташқи савдо фаолиятини тартибга солиш соҳасида давлат бошқаруви органлари ишини мувофиқлаштиради.

 

Фармон билан Ташқи савдо вазирлигининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари тасдиқланди, шунингдек ТИАИСВни қайта ташкил этиш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш ва амалга ошириш бўйича комиссия тузилди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег ЗАМАНОВ, 
 экспертимиз.