Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2025 йил октябрь ойи учун бош бухгалтер режаси

ТАТУда ўқитишнинг кредит тизими жорий этилади

20.02.2018

 

Бу Президентнинг 19.02.2018 йилдаги «Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида назарда тутилган.

 

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида ва унинг филиалларида 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича ўқитишнинг кредит тизими жорий этилади.  

 

Маълумот учун: Ўқитишнинг кредит тизими Тошкент давлат юридик университетида қўлланилмоқда. Кредит – ўқув юкламасини белгиловчи шартли бирлик. У талаба томонидан тегишли ўқув ишларини бажаришга кетадиган вақт (соатлар)дан ташкил топади (шарҳга қаранг).

 

Бунда олий ўқув юртига қуйидагиларга рухсат этилади:

  • ОЎМТВ билан келишган ҳолда ўқув жараёнининг АКТларни ривожлантириш суръатлари билан узлуксиз алоқасини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда мустақил равишда ўқув режалар ва дастурлар, битирувчилар учун малака талабларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашга;
  • профессор ўқитувчилар таркиби меҳнатини ўқитишнинг кредит тизими шартларидан келиб чиқиб фақат таълимга хос тадбирлар асосида иш вақти хисобга олинишига асосланган ҳолда мустақил нормалашни амалга ошириш, шунингдек, педагогик ходимлар томонидан илмий-услубий, илмий-тадқиқот, ташкилий-услубий, маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларнинг бажарилишини рағбатлантиришга.

 

ТАТУда кредит тизими бўйича ўқитишнинг аниқ тартиби тасдиқлаш учун 2 ой муддатда Ҳукуматга киритилади.  

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

Олег Заманов.

 

.

Валюталар курси

2025-09-29
  • USD:12138.67 (+0.00) сум
  • EUR:14176.75 (+0.00) сум
  • RUB:145.36 (+0.00) сум