Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

ТДЮУ қабул қилиш квотасини 600 нафаргача кўпайтирди

16.05.2017


Президентнинг 28.04.2017 йилдаги ПҚ–2932-сон қарори билан Тошкент давлат юридик университетини янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланди ва унинг янгиланган тузилмаси тасдиқланди.

 

Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш факультети ўзгартирилди

 

Унинг негизида юридик шахс мақомига эга Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тармоқ маркази ташкил этилди. Унда мамлакатимиз ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида ҳуқуқий фанлардан дарс берадиган педагог кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш амалга оширилади.

 

Университет Тармоқ маркази ходимларига (тариф ставкасининг 100 фоизигача миқдорида) ҳар ойлик устамалар белгилаш учун бюджетдан ташқари (тўлов-контракт) маблағлари ҳисобидан моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаши мумкин.

 

ТДЮУнинг Васийлик кенгаши тузилди

 

Унга Бош прокурор раислигида суд-ҳуқуқ соҳаси органларининг биринчи шахслари киритилди. Васийлик кенгаши университетга қуйидаги масалаларда кўмаклашади:

  • битирувчиларни ишга жойлаштириш бўйича давлат, жамоат ва бизнес тузилмалар билан янада самарали ҳамкорликни амалга ошириш;
  • олий юридик таълимни ривожланишига кўмаклашувчи янги шакл, дастур ва истиқболли ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, илмий ишланмалар натижаларини қонунчилик фаолияти ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига самарали жорий этиш;
  • ўзаро ҳамкорлик тўғрисида ҳамкорлик келишувларини тузиш амалиётини ривожлантириш ва уларни амалга ошириш;
  • таълим ва фан соҳасида халқаро ҳамкорликни ўрнатиш ва ривожлантириш;
  • ТДЮУнинг педагог ва бошқа ходимларини меҳнат шароитлари ва иж- тимоий таъминотини яхшилаш;
  • ТДЮУга молиявий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш, унинг фаолиятини таъминлаш ва ривожлантириш учун бюджетдан ташқари маблағлар, хайрия маблағларини жалб қилишга кўмаклашиш.

 

ОТМ янада мустақил бўлди

 

Масалан, ўқув жараёнини ҳуқуқни қўллаш амалиёти билан узвий боғлиқлигини таъминлашни инобатга олган ҳолда битирувчиларга нисбатан малака талаблари, ўқув режа ва ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш университет томонидан мустақил равишда амалга оширилади.

 

ТДЮУда таълим беришнинг модул тизими шароитида профессор-ўқитувчилар таркиби меҳнатини нормалаштириш иш вақтининг фақат ўқув тадбирларга асосланган ҳолда мустақил амалга оширилади.

 

Шунингдек, педагогик ходимларнинг илмий-методик, илмий-тадқиқот, ташкилий-методик, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишларни бажариши рағбатлантирилади.

 

Моддий рағбатлантириш учун махсус жамғарма тузилди

 

У бюджетдан ташқари (тўлов-контракт) маблағлар ҳисобидан шаклланади ва штатдаги бошқарув, профессор-ўқитувчилар, илмий, ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларга тариф ставкасининг 100 фоизгача миқдорда ҳар ойлик устамалар белгилашга йўналтирилади.

 

Қабул қилиш квоталари ўрнатилди

 

ТДЮУ бакалавриатига талабалар қабул қилиш квотаси тўлов-контракт асосида қабул қилиш квотасини кўпайтириш ҳисобига 600 нафар қилиб белгиланди (қонунчиликка асосан оширилган контракт ставкалар бўйича қўшимча қабул қилиш имконияти билан).

 

Бундан ташқари, 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб қабул қилиш квоталаридан ташқари хорижий фуқароларни суҳбат қилиш йўли билан тест синовларини топширмаган ҳолда қабул қилинади. Ўқиш учун контракт суммаси улардан хорижий валютада қабул қилинади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
 

Олег Заманов,
экспертимиз.

 

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-08
  • USD:12683.99 (+0.00) сум
  • EUR:13647.97 (+0.00) сум
  • RUB:139.24 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 7 май№ 19