Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Техникумларда кредит-модуль тизими жорий этилади

13.12.2023

Рус тилида ўқиш

азирлар Маҳкамасининг 07.12.2023 йилдаги «Профессионал таълимда кредит-модуль тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 648-сон қарори қабул қилинди.

 

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига тизимида техникумлар бўлган вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликда 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб техникумларда кредит-модуль тизимида ўқув жараёнини ташкил этиш топширилди.

 

Бунда таълимнинг кредит-модуль тизимига техникумларни босқичма-босқич ўтказиб бориш чораларини кўриш лозим. Шунингдек, ўқув жараёнига кредит-модуль тизими жорий этиладиган профессионал таълим йўналишлари, касб ва мутахассисликларининг давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режалари ва ўқув дастурларини қайта ишлаб чиқиш талаб қилинади.

 

Шу билан бирга, 2024 йил 1 январдан бошлаб профессионал таълим тизими раҳбар ва педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнига кредит-модуль тизимини жорий этиш назарда тутилмоқда.

 

Ҳужжат билан Техникумларда кредит-модуль тизимида ўқув жараёнини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Техникумларда кредит-модуль тизимида ўқув жараёни Кредит тўплаш ва кўчиришнинг Европа моделига (European Credit Transfer and Accumulation System - ECTS) мувофиқ ташкил қилинади.

 

Низом қуйидаги нормаларни белгилайди:

  • ўрта бўғин кадрлар тайёрлашда кредит-модуль тизими бўйича ўқув жараёнини ташкил этиш ва таълим сифатини таъминлаш;
  • ўқувчилар томонидан ўқув йили вa семестр давомида тўпланадиган кредитлар миқдори ва ўзлаштириш лозим бўлган фанларни белгилаш;
  • ўрта бўғин кадрларни тайёрлашда кредит-модуль тизимини босқичма-босқич жорий этиш ҳамда ўқувчилар ўзлаштиришини баҳолаш;
  • ўқувчилар академик мобиллиги ҳамда кредитларни тан олишни амалга ошириш, кредит-модуль тизимида рўйхатга олиш хизматини ташкил этиш. 

 

Ўқув йили давомийлиги таълим дастури асосида белгиланади. Академик давр давомида ўқувчи томонидан тўпланиши лозим бўлган кредитлар миқдори ўқув режасида кўрсатилган мажбурий ва танлов фанларни ўз ичига олади.

 

Ўқувчи бир ўқув йилида камида 60 кредит тўплаши зарур. 1 кредит ўртача 25-30 академик соат ҳисобидаги ўқув юкламасига тенг қилиб олинади. Бунда ўқувчи муайян фандан тегишли кредитларни тўплаши учун белгилаб олинган миқдордаги ўқув юкламасини ўзлаштириши зарур.

 

Ўқув юкламаси аудитория соати ва мустақил таълим соатига бўлинади. Таълим дастури ўқув йили учун ўқувчи томонидан, қоида тариқасида, бир семестрда 30 кредит, бир ўқув йилида 60 кредит тўплаши инобатга олиниб ишлаб чиқилади. 

 

Академик қарздор ўқувчиларнинг ташаббуси билан мавжуд академик қарзларни топшириш техникумда, қоида тариқасида, таътил вақтида пулли асосда ташкил этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.12.2023 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова.

Валюталар курси

2024-05-03
  • USD:12670.05 (+0.00) сум
  • EUR:13560.75 (+0.00) сум
  • RUB:138.00 (+0.00) сум