Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида Президент ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Инсон манфаатлари ва халқ билан мулоқот йили” Давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди. У бизнес юритиш учун қўшимча қулай шарт-шароитларни назарда тутади.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Текширувлар режа-жадвалини компьютер тузади
Текширувлар режа-жадвалини компьютер тузади
25.01.2017
Демак, кичик тадбиркорлик субъектларини текшириш режа-жадвалини тузиш автоматлаштирилган режимда хатарларни баҳолаш алгоритми воситасида амалга оширилади. Бунинг учун тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолияти бўйича маълумотлар базасини яратиш режалаштирилган. У автоматлаштирилган ахборот тизими орқали таҳлил этилади, ҳақиқатда унинг ўзи мустақил равишда текширувлар режа-жадвалини тузади.
Бундан ташқари, тадбиркорлик субъектлари таснифлагичига ходимлари сони 500 нафаргача бўлган ўрта бизнес тоифаси киритилади. Бу ташкилотларнинг йириклашувини рағбатлаштиришга қаратилган.
Шу билан бирга ер участкаларини давлат ва жамият эҳтиёжлари учун олиб қўйишда тадбиркорлик субъектига етказиладиган зарар олдиндан қоплаб берилади.
Лойиҳа ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.
Латипов Самир,
экспертимиз.
Мавзуга оид материаллар:
Текширувларда штатдаги юристлар иштирок эта олади
Жиноят ишлари бўйича текширувлар қандай ўтказилади?
Янги сонларда ўқинг
- Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича республика комиссияси тузилди
- Бош бухгалтернинг касаллиги ва солиқ текширувлари
- Якка тартибдаги тадбиркор солиқ солиш тизимини қандай ўзгартириши мумкин
- Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг бўнак тўловлари
- «Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлар белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида»
- Ўзига бўлган ишонч иш муносабатларига қандай таъсир кўрсатади
- «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»
- Дам олиш кунида ишга қабул қилишни расмийлаштириш мумкинми
- «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»
- «Тошкент шаҳрида «Тошкент инвест компанияси» акциядорлик жамияти ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик асосида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»