Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2025 йилда фармацевтика маҳсулотларини ҳисобга олиш қоидаларида нималар ўзгарди Иш қидириш даврида ўртача ойлик иш ҳақи қандай ҳисоб-китоб қилинади Дивидендлар тўловлари ҳисобига асосий воситаларни бериш қандай ҳисобга олинади

Темир йўл транспорти инфратузилмаси хавфсизлиги қандай таъминланади

05.08.2025

Рус тилида ўқиш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.07.2025 йилдаги 480-сон қарори билан темир йўл транспорти инфратузилмаси хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламент тасдиқланди, у 6 ой ўтгач кучга киради.

 

Техник регламент талаблари Ўзбекистон ҳудудида темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларини лойиҳалаштириш (жумладан, тадқиқотлар олиб бориш), ишлаб чиқариш, қуриш, монтаж қилиш, созлаш, қабул қилиш ва қурилиши якунланган объектларни фойдаланишга топширишда, шунингдек темир йўл транспорти маҳсулотининг мувофиқлигини баҳолашда мажбурий ҳисобланади.

 

Техник регламент 200 км/соат дан ортиқ тезликда ҳаракатланувчи поездлар учун мўлжалланган юқори тезликда ҳаракатланадиган темир йўл транспорти инфратузилмасига татбиқ этилмайди.

 

Хавфсизликни таъминлаш мақсадида, хусусан, темир йўл транспорти электр таъминоти объектлари ва электр таъминоти элементларига регламент томонидан қуйидагиларни таъминловчи шартларга риоя этиш бўйича талаблар белгиланади:

  • кучланиш остида бўлган темир йўл транспорти электр таъминоти элементларидан ерга уланган қисмлар, ер сатҳи, пиёдалар кўприклари майдончалари, зинапоялар, йўловчи платформалари ва темир йўл кесишмаларигача хавфсиз масофа;
  • темир йўл транспорти электр таъминоти элементларидан темир йўл транспорти инфратузилмаси таркибига кирмайдиган электр узатиш линияларигача хавфсиз масофа;
  • хавфли зоналарга рухсатсиз кириш ёки кучланиш остида бўлган темир йўл транспорти электр таъминоти элементларига тегишни истисно этувчи тўсиқлар ва блокларнинг мавжудлиги ва бошқалар.

 

Шунингдек темир йўл транспорти инфратузилмаси учун техник регламент ҳаракат хавфсизлиги, нурланиш хавфсизлиги, биологик, механик, ёнғин хавфсизлиги ва бошқаларнинг даражасини белгилайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.08.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова