Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

«Термиз халқаро савдо маркази» эркин савдо зонаси ташкил этилади

05.02.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 2.02.2021 йилдаги «Термиз халқаро савдо маркази» эркин савдо зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 47-сон қарори қабул қилинди. 

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • «Термиз халқаро савдо маркази» ЭСЗ таркибига кирувчи ҳудудлар чегараси;
  • «Термиз халқаро савдо маркази» ЭСЗ дирекцияси» ДУК тузилмаси;
  • «Термиз халқаро савдо маркази» ЭСЗ дирекцияси» ДУК устави;
  • «Термиз халқаро савдо маркази» ҳамда «Термиз» ЭИЗнинг муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури.

 

Қарор Президентнинг 12.11.2020 йилдаги «Сурхондарё вилояти ва Тошкент шаҳрида махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6109-сон Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинди.

 

Дирекция юридик шахс ҳисобланади, алоҳида мулкка, мустақил балансга, банкларда ҳисобварақларига, шу жумладан валюта ҳисобварақларига, эмблемага, штамплар ва бланкаларга ва бошқа реквизитларга эга бўлади. Дирекция Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, Ат-Термизий кўчаси, 1А-уй манзилида жойлаштирилади. Вазирлар Маҳкамаси Дирекциянинг муассиси ҳисобланади.

 

Дирекциянинг асосий мақсади «Термиз халқаро савдо маркази» ЭСЗни ривожлантириш давлат дастурларининг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини, шунингдек ЭСЗ ҳудудида алоҳида ҳуқуқий режимга риоя этилишини таъминлаш орқали оператив бошқариш, ЭСЗ иштирокчиларига хизматлар кўрсатишдан ҳамда уставда назарда тутилган бошқа хизматларни кўрсатишдан фойда олиш ҳисобланади.

 

Қуйидагилар Дирекция фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:

  • «Термиз халқаро савдо маркази» ЭСЗ ҳудудида махсус ҳуқуқий режимнинг амал қилишини таъминлаш;
  • салоҳиятли инвесторлар ва ЭСЗ иштирокчилари билан ўзаро ҳамкорликни, шу жумладан инвестиция буюртманомасини кўриб чиқиш ва танлаб олиш учун қабул қилишни, муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси тармоқларига уланиш учун зарур рухсатномалар беришни «ягона дарча» тамойили асосида ташкил этиш;
  • «Термиз халқаро савдо маркази» ЭСЗни ривожлантириш дастури амалга оширилишини таъминлаш;
  • ЭСЗ иштирокчиларининг реестрини юритиш;
  • ЭСЗ ҳудудида экологик назорат, шунингдек маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишининг назоратини ташкил этиш.

 

Қуйидагилар Дирекция фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:

  • ЭСЗ ҳудудида жойлашган бинолар ва иншоотларни ижарага беришдан олинган даромадларнинг бир қисми;
  • хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар;
  • ЭСЗ иштирокчиларининг ажратмалари;
  • қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар.

 

Дирекцияси ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар ўз маблағлари ва Сурхондарё вилояти маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

 

Шунингдек қарорда 13.03.2020 йилдаги «Термиз» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 148-сон ВМҚга киритиладиган ўзгартиришлар ҳам келтирилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 3.02.2021 йилдан кучга кирди.


Наргиза Воҳидова.



Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16