Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Тиббиёт ходимларининг фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда

29.03.2023

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 2023 йил 27 мартдаги “Тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик белгиланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақидаги ЎРҚ-827-сон Қонун имзоланди.

 

Ҳужжатга мувофиқ, тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки шу мақсадда тиббиёт ходимига қонунга хилоф равишда ҳар қандай шаклда таъсир ўтказиш ҳолатлари бўйича маъмурий жавобгарлик ўрнатилмоқда. Жазо тариқасида фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 7 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 7 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоқ белгиланмоқда.

 

Мазкур турдаги жавобгарликни ўрнатиш тиббиёт ходимлари ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ва уларнинг касбий фаолиятига турлича аралашувларнинг олдини олишга, шифокорлик касбининг мақоми ҳамда нуфузини оширишга, фуқароларга ўз вақтида ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатилишига хизмат қилиши кўзда тутилмоқда.

 

Таъкидлаш лозимки, МЖтКда бир қатор касб вакилларини қонуний фаолиятига тўсқинлиқ қилганлик учун жавобгарлик белгиланган:

Ҳуқуқбузарлик

Жавобгарлик

1.

Прокурорнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш ва унинг талабларини бажармаслик

БҲМнинг 2 бараваридан 5 бараваригача жарима 

2.

Адвокатнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилиш

БҲМнинг 2 бараваридан 5 бараваригача жарима 

3

 Нотариуснинг касбий мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилиш

БҲМнинг 2 бараваридан 5 бараваригача жарима 

4

Бизнес-омбудсман ва унинг девони ходимларининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш

мансабдор шахсларга БҲМнинг 3 бараваридан 7 бараваригача жарима  

5

Омбдусманнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш

мансабдор шахсларга БҲМнинг 3 бараваридан 7 бараваригача жарима  

6

Таълим ташкилоти педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш

жарима:

фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 7 бараваригача;

мансабдор шахсларга — БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача.

Худди шу каби ҳуқуқбузарликни бир йил давомида такроран содир этганлик учун: –

жарима:

фуқароларга БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача;

мансабдор шахсларга — БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача.

7

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари давлат инспекторининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик, шунингдек унинг кўрсатмаларини бажармаслик

жарима:

фуқароларга БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача;

мансабдор шахсларга — БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача.

8.

Ҳокимият вакилининг қонуний талабларини бажармаслик ёки хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш

жарима:

фуқароларга БҲМнинг 1 бараваридан 12 бараваригача;

мансабдор шахсларга – БҲМнинг 3 бараваридан 15 бараваригача.

Худди шу каби ҳуқуқбузарликни бир йил давомида такроран содир этганлик учун:

жарима:

фуқароларга БҲМнинг 12 бараваридан 15 бараваригача,

мансабдор шахсларга БҲМнинг 15 бараваридан 20 бараваригача.

9.

 Давлат ижрочисига турли шаклда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказиш

БҲМнинг 5 бараваридан 15 бараваригача жарима ёки 15 суткагача қамоқ.

10.

Ҳисоб палатасининг фаолиятига аралашиш ҳамда унинг мансабдор шахсларига уларнинг зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни қонуний равишда бажаришига тўсқинлик қилиш мақсадида ҳар қандай шаклда таъсир кўрсатиш

мансабдор шахсларга БҲМнинг 5  бараваридан 10 бараваригача жарима.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.03.2023 йилдан кучга кирди.


Собир Нурбердиев.


Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум