Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг вазифалари белгиланди

21.01.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 15.01.2021 йилдаги «Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 19-сон қарори қабул қилинди.

 

Қуйидагилар Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланди:

  • соғлиқни сақлаш тизимида фаолият кўрсатувчи раҳбар ходимлар ва тиббиёт ходимлари ҳамда тиббий муҳандис-техник ходимларнинг малакасини ошириш, қайта тайёрлаш, шунингдек ушбу йўналишда фаолият кўрсатувчи муассасалар фаолиятига ташкилий-методик раҳбарлик қилиш;
  • кадрларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш таълим жараёнларини ташкил этишда илм-фанни ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасида инновация ишларини кенг жорий этиш;
  • таълим жараёнини назарий ва амалий кўникмаларнинг узвийлигида ташкил этиш ҳамда АКТ, масофадан ўқитиш ва телемедицина услубларини ўқув жараёнига кенг татбиқ этиш;
  • соғлиқни сақлашнинг долзарб йўналишлари бўйича илмий-тадқиқот фаолиятини амалга ошириш ҳамда илмий тадқиқотлар натижаларини тиббиёт амалиётига татбиқ этиш.

 

Маълумот учун:

Президентнинг 7.04.2020 йилдаги ПҚ-4666-сон қарори билан:

  • Тошкент врачлар малакасини ошириш институти Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази этиб қайта ташкил этилди;
  • Тошкент шаҳридаги 1-сон республика клиник шифохонаси негизида Марказнинг кўп тармоқли клиникаси ташкил этилди;
  • Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган ва Сирдарё вилоятлари ҳудудий кўп тармоқли тиббиёт марказларида Марказнинг филиаллари очилди.

 

Марказ ва Марказ клиникаси тегишлича давлат муассасаси ва давлат тиббиёт муассасаси ҳисобланади. Марказ директори Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдимномасига асосан Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади. Марказ директорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари – Марказ клиникаси бош шифокори Марказ илмий кенгашининг аъзолари томонидан яширин овоз бериш йўли билан сайланади ҳамда Марказ илмий кенгашининг тақдимномасига кўра Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади. 8.06.2004 йилдаги 264-сон ВМҚга 1-4-иловаларнинг қоидалари Марказ клиникаси фаолиятига ҳам татбиқ этилади.

 

Шунингдек қарор билан Марказ ва унинг клиникаси фаолиятини молиялаштириш манбалари белгиланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.01.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.


Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум