Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Корхонада меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини қандай ўзгартириш мумкинАгар ҚҚС ҳисоб-китобида тизимли хатолар чиқса, нима қилиш керак

Тиббий ёрдам кўрсатишда даволаш муассасаларида нималар бўлиши керак

12.08.2021

Рус тилида ўқиш

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан Тиббий ихтисослашувнинг тегишли турини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалар, шу жумладан тиббий техникага энг кам талабларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди (рўйхат рақами 2905-5, 10.08.2021 й.).

 

Ҳужжат Президентнинг 2021 йил 5 майдаги ПФ-6221-сон "Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ қабул қилинган.

 

Биринчидан, "мобил тиббиёт" шаклида тиббий хизмат кўрсатишда махсус автотранспорт воситаси (тиркама)га қўйиладиган талаблар киритилди. Жумладан, у  тиббий ихтисослашувнинг тегишли турини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалар, шу жумладан тиббий техника билан жиҳозланган бўлиши шарт.

 

Иккинчидан, консультация, диагностика, консерватив даволашдан иборат бўлган амбулатор ва стационар типдаги тиббиёт ташкилотида бўлиши лозим зарур воситалар ва асбоб-ускуналар рўйхатига ўзгартиришлар киритилди. Бу:

  • дерматоскоп ёруғлик ости лупаси (дерматовенерология учун);
  • ширма (дерматовенерология учун);
  • шиллиқ қаватни кўриш учун фонарикли ручка (дерматовенерология учун).

 

Шунингдек, стационар типдаги даволаш муассасаси гинекологик кресло, Вуда лампаси (дерматовенерология учун)га эга бўлиши керак.

 

Учинчидан, ўрта тиббиёт ходимларидан иборат "тиббий пункт" бўйича  304-боб киритилди. Масалан, амбулатор типдаги тиббий пункт, бошқалар қаторида, қуйидагиларга эга бўлиши керак:

  • тиббиёт асбоб-ускуналари учун стол;
  • ўрта тиббиёт ходимлари учун иш столи;
  • стуллар;
  • кушетка;
  • штатив (суюқликларни томчилатиб қуйишга мўлжалланган) камида 2 дона, совутгич ва бошқалар.

 

Бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.11.2021 йилдан кучга киради.

 

Наргиза Воҳидова.