Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
«Халқ банки» сайти орқали ШЖБПҲ бўйича ҳисобот қандай топширилади Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини ўтказишни расмийлаштириш ва солиқ оқибатлари«Asl Belgisi» тизимидаги номувофиқликлар: маркировкаланган маҳсулотлар билан ишлашда нималарни ҳисобга олиш керакХодим қариндошининг вафоти муносабати билан қандай ёрдам олиши мумкин Норезидентларнинг даромадларидан тўлов манбаида фойда солиғини тўлаш Фойда солиғи ҳисоб-китобида бошқа даромадларни қандай акс эттириш мумкин

ТИЭКларнинг иши KPI асосий самарадорлик кўрсаткичлари бўйича баҳоланади

19.07.2024

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 16.07.2024 йилдаги "Ногиронликни белгилаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-257-сонли қарори билан тиббий-ижтимоий экспертиза фаолияти самарадорлигини ошириш кўзда тутилган.

 

2025 йил 1 апрелдан бошлаб Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

  • тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари (ТИЭК) мутахассисларининг ногиронликни белгилашнинг янги тартиби бўйича малакасини ошириш чораларини кўради;
  • оилавий шифокорларни фуқароларнинг тиббий ҳужжатларини ТИЭКка ўз вақтида ва сифатли юбориш натижаларидан келиб чиқиб рағбатлантириш ёки интизомий жавобгарликка тортиш тизимини жорий этади.

 

Тиббий-ижтимоий экспертиза фаолияти самарадорлигини ошириш учун ҳужжатда 2024 йил 1 октябрдан бошлаб қуйидагилар кўзда тутилмоқда:

  • ТИЭК ходимларини уларнинг фаолиятининг асосий самарадорлик кўрсаткичларини (KPI) бажаришидан келиб чиқиб, Агентлик ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан рағбатлантириш тизимини жорий этиш;
  • ихтисослаштирилган (руҳий, фтизиатрия ва пульмонология, педиатрия) ТИЭКларни тугатиб, уларнинг вазифалари ва штат бирликларини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлараро ва туман (шаҳар) ТИЭКларига ўтказиш;
  • тугатилаётган ихтисослаштирилган ТИЭКлар штат бирликлари ҳисобидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлараро ва туман (шаҳар) ТИЭКларига "педиатр", "руҳшунос" ва "фтизиатр" штат бирликларини ажратиш.

 

2025 йил 1 апрелдан бошлаб, туман (шаҳар) ва туманлараро ТИЭКлар таркибини катталар учун шифокор-эксперт, педиатр шифокор-эксперт ва реабилитологдан иборат қилиб шакллантириш режалаштирилмоқда.

 

2025 йил 1 апрелгача ногиронлиги бўлган шахсларни уларнинг ногиронлик тоифаси ва ёшидан келиб чиқиб касбий, таълим ва спорт йўналишига йўналтириш тартибини ишлаб чиқиш масъулияти қуйидаги вазирлик ва идораларга юкланади:

  • Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги - тарбия ва таълим йўналиши учун;
  • Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги - касбларга тайёрлаш ва касбга йўналтириш учун;
  • Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги - бандликни таъминлаш учун;
  • Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги - оммавий спорт ва параспортга йўналтириш учун.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 17 июлдан кучга кирган.

 

Лола Абдуазимова.

 


.

Валюталар курси

2025-05-01
  • USD:12920.16 (+0.00) сум
  • EUR:14681.18 (+0.00) сум
  • RUB:158.61 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2025, 29 апрель№ 17