Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Директорнинг ўзгариши туфайли my.mehnat.uz сайтидаги кабинетга киришни қандай йўқотмаслик мумкин 2026 йил февралдан бошлаб БЮДни тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномада нималар ўзгарди Компаниялар учун МҲХСда бухгалтерия ва солиқ ҳисоби ўртасидаги тафовутлар тўғрисида янги шакл жорий этилди

Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари қандай қўллаб-қувватланади

16.05.2025

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 13.05.2025 йилдаги «Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги 317-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги Низом тасдиқланди. Жамғарма Президентнинг 14.02.2025 йилдаги «Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари фаолиятида замонавий ташкилий тизимни жорий қилиш ва молиявий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-22-сон Фармони билан ташкил этилган.

 

Шунингдек, Жамғарма маблағлари ҳисобидан грант, субсидия, кредит ва лизинг ажратиш тартиби ҳам тасдиқланди.

 

Жамғарма маблағларини шакллантиришнинг асосий манбалари:

  • Ўзбекистон фермерлар кенгаши ҳузуридаги Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан ўтказиб бериладиган маблағлар;
  • Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган трансфертлар;
  • Жамғармага юклатилган вазифаларни бажариш учун жалб қилинадиган халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари ва бошқа донорларнинг кредитлари (қарзлари) ва грантлари;
  • Жамғарманинг, шу жумладан вақтинча бўш турган маблағларини депозит ҳисобрақамларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлари.

 

Жамғарма маблағлари ҳисобидан қуйидаги молиявий қўллаб-қувватлаш турлари кўрсатилади:

  • ҳар йили 500 та маҳалладаги биттадан хонадон томорқасида амалга оширилган энг намунали ва инновация лойиҳалари учун БҲМнинг 100 бараваригача грантлар ажратилади;
  • уста деҳқонлар томонидан қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш мақсадида ҳар бир курс учун БҲМнинг 15 бараваригача субсидия ажратиш;
  • томорқаларда экспортбоп маҳсулот етиштиришни йўлга қўйган деҳқонларга 100 млн сўмгача субсидия ажратиш;
  • сув таъминоти чекланган ҳудудларда ер участкаларини суғориш учун тик қудуқларни бурғилаш ва ишга тушириш, сув чиқариш воситаларини сотиб олиш, ирригация тармоқларини тортиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплашга субсидиялар;
  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш, қуритиш, сақлаш ва қадоқлаш лойиҳалари учун 2 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизли пункт юқори ставкада (шундан, 5% банк маржаси) кредитлар;
  • аҳоли томорқалари ва ижара ер участкаларида ихчам музлаткичли омборхоналар, қадоқлаш, қуритиш ва қайта ишлаш ускуналари, тайёр ҳолдаги иссиқхоналарни 24 ойлик имтиёзли давр билан 5 йилда бўлиб тўлаш шарти билан лизингга бериш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.05.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова

 


Валюталар курси

2026-02-05
  • USD:12265.77 (+0.00) сум
  • EUR:14492.01 (+0.00) сум
  • RUB:159.07 (+0.00) сум