Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Сув солиғини сиз учун солиқ органлари ҳисоблайди: тадбиркорлар нималарни билиши керак Вазирлар Маҳкамасининг янги қарори лойиҳасида ТИФга қандай ўзгартиришлар киритиш назарда тутилган Солиқ мусобақасида маҳалланинг ғолиб бўлиши қандай мезонлар билан белгиланади Солиқ мусобақасида маҳалланинг ғолиб бўлиши қандай мезонлар билан белгиланади

Тошкент-Термиз автомобиль йўли участкалари реконструкция қилинади

05.01.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2020 йилдаги “Ислом тараққиёт банки иштирокидаги М39 “Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг 1395-1400 км ва 1410-1426 км (21 км) қисмларини реконструкция қилиш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 827-сон қарори қабул қилинди.

 

Лойиҳанинг умумий қиймати $40,711 млн ни ташкил этади. У қуйидагилардан иборат:

  • $35,188 млн миқдорида ИТБнинг қарзи;
  • Ўзбекистон Республикасининг улуши,  шу жумладан солиқ бўйича имтиёзлар бериш шаклида -  $5,523 млн. 

 

ИТБнинг қарзини қайтариш, шу жумладан фоизларни тўлаш, воситачилик тўловлари ва бошқа харажатлар билан боғлиқ тўловлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисоботдан амалга оширилади.

 

Қарор билан:

  • Молия вазирлигига Ўзбекистон Республикаси ва Ислом тараққиёт банки ўртасидаги қарз битимига қўшимча Келишув тузиш;
  • Адлия вазирлигига қарз битимига қўшимча Келишув юзасидан юридик хулоса бериш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.12.2020 йилдан кучга кирди.

 

Мирёқуб Ҳайдаров.