Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Тошкент ва Жиззах вилоятларида чарм-пойабзал саноати кластерлари ташкил этилади

24.05.2024

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 20.05.2024 йилдаги “Чарм-пойабзал, ипакчилик ва гиламчилик тармоқларини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-181-сон қарори қабул қилинди.  

 

Шароф Рашидов тумани ва Оҳангарон туманида ташкил этилган чарм-пойабзал кичик саноат зонаси ҳудудини кенгайтириш орқали, чармни чуқур қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган чарм-пойабзал саноати кластерлари ташкил этилади.

 

Саноат зоналари ҳудудида қуриладиган ишлаб чиқариш бино-иншоотлари тадбиркорларга тўғридан-тўғри 7 йилгача муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан ёки ижара асосида берилади.

 

Пойабзал ва чарм маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун асбоб-ускуналарни харид қилиш мақсадида хорижий валютада ажратиладиган кредитларнинг 3 млн АҚШ долларидан ортиқ бўлмаган қисми бўйича фоиз харажатларининг 6 фоиз банддан юқори қисми, бироқ 5 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ томонидан қоплаб берилади.

 

Хорижий брендларни жалб қилган корхоналарга “сорсинг” компаниялари учун (товарлар ва хизматлар етказиб берувчиларини топиш, синаш ва жалб қилишни мақсад қилган) сарфланган харажатнинг 30 минг АҚШ долларигача қисми қоплаб берилади.

 

Шунингдек, ҳужжат билан 2026 йил 1 январга қадар саноат зоналарида ташкил этиладиган корхоналар мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан озод этилиши белгиланган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.05.2024 йилдан кучга кирди.

Лола Абдуазимова

 


kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-06-14
  • USD:12614.80 (+0.00) сум
  • EUR:13626.51 (+0.00) сум
  • RUB:143.33 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 15 июнь№ 25