Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Тошкент ва Самарқанд архитектура-қурилиш институтлари ташкил этилади

10.11.2022

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 08.11.2022 йилдаги “Архитектура-қурилиш соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-416-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар назарда тутилган:

  • Тошкент архитектура-қурилиш институтини Тошкент архитектура-қурилиш университети этиб қайта ташкил этиш ва уни “муҳандислик”, “архитектура”, “қурилиш” ҳамда “қурилиш материаллари технологиялари” йўналишларига ихтисослаштириш;
  • Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтини Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети этиб қайта ташкил этиш ҳамда уни “маданий мерос объектларини тиклаш”, “дизайн”, “архитектура”, “қурилиш”, “урбанизация” ва “муҳандислик” йўналишларига ихтисослаштириш;
  • Тошкент архитектура-қурилиш университети ва Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университетини Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимига ўтказиш.

 

Қуйидагилар Университетларнинг асосий фаолият йўналишлари этиб белгиланди:

  • “архитектура-қурилиш” ва “муҳандислик” соҳаларида халқаро касб стандартлари асосида олий маълумотли мутахассислар ҳамда илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича узлуксиз таълим тизимини яратиш;
  • ўқув жараёнига халқаро таълим стандартларини жорий этиш, талабаларнинг касбий компетенцияларни чуқур эгаллашини таъминлаш;
  • профессор-ўқитувчилар, докторантлар ва магистрантларнинг хорижий давлатларнинг етакчи таълим муассасаларида илмий стажировка ўташи ва малака ошириши, шунингдек, талабалар алмашинуви дастурлари асосида таҳсил олишини ташкил этиш;
  • таълим ва тадқиқотни уйғунлаштириш орқали иқтисодиёт тармоқлари учун илғор инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг трансфери бўйича самарали тизимни шакллантириш;
  • “қурилиш муҳандислиги”, “архитектура”, “дизайн” ва “шаҳарсозлик” йўналишлари бўйича тадқиқот натижаларини амалиётга кенг жорий этиш, илмий лойиҳаларни амалга ошириш ва ишланмаларни тижоратлаштириш, таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг мустаҳкам интеграциясини таъминлаш.

 

2023 йил 1 январдан бошлаб Университетларга академик, ташкилий ва молиявий мустақиллик берилади.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • Университетларни трансформация қилиш ва комплекс ривожлантириш бўйича "йўл хариталари";
  • Университетларни 2025 йилга қадар ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари;
  • Университетларнинг мутахассислик кафедраларини ҳудуддаги тармоқ корхоналари, ташкилотлари ва илмий-тадқиқот муассасаларига бириктириш жадвали;
  • Университетларда кузатув кенгашларининг таркиби.

 

Тошкент архитектура-қурилиш университети ҳузурида Технопарк ташкил этилади, унинг асосий фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

  • илғор хорижий тажрибага асосланган технологик ва инновацион ғояларга йўналтирилган стартап лойиҳаларни яратиш ҳамда амалиётга жорий этиш;
  • архитектура ва қурилиш соҳасида рақобатбардош энергия тежамкор қурилиш материалларини ишлаб чиқариш ва дастурий хизматлар кўрсатишни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, уларни ички ва ташқи бозорларда илгари суриш, инновацион ишланмаларни рағбатлантириш;
  • иқтисодиёт тармоқларининг етакчи компаниялари мутахассислари иштирокида соҳанинг долзарб масалаларига бағишланган маҳорат дарслари, тренинглар ва малака ошириш курслари, шунингдек, илмий-амалий конференциялар ва семинарлар ўтказиш.

 

Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети ҳузурида Инкубация маркази ташкил этилади, унинг асосий фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

  • ёш олимлар, иқтидорли талабалар ҳамда профессор-ўқитувчиларнинг инновацион ва стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш;
  • талабаларни инновацион фаолият билан шуғулланишга жалб этиш, уларда бошланғич тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш;
  • соҳага оид илмий тадқиқотлар натижаларини тижоратлаштириш, шартнома асосида консалтинг хизматларини кўрсатиш, халқаро грантлар лойиҳаларини жамоавий бажариш орқали миллий ва халқаро даражадаги муаммолар ечимида иштирок этиш ва бошқалар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 09.11.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум